Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet56/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Сифат кўрсаткичи - қуйидаги ҳаракатларни содир этилишини англатади. Улар:
- жиноят иштирокчиларининг ҳар бири ўзига юклатилган вазифани (айни бир жиноятнинг объектив томонини ташкил қилувчи ҳаракатларни тўла ёки қисман) содир этишларини назарда тутиши;
- иштирокчилардан бирининг содир этган қилмиши иккинчисининг содир этиши лозим бўлган ҳаракатлари учун шароит яратиб бериши;
- умумий кўринишдаги ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқиши (моддий таркибли жиноятларда) барча иштирокчиларнинг биргаликдаги ҳаракатлари маҳсули сифатида гавдаланиши;
- биргаликдаги ҳаракат ва умумий оқибат ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжуд бўлишлиги.
Миқдор кўрсаткичи эса - жиноят содир этишда икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахснинг иштирок этишини, уларнинг ҳар бири жиноий жавобгарлик субъекти ёшига етганлиги ва ақли расо шахс бўлишлигини англатади.



  1. Жавобгарлик келиб чиқадиган ёшга тўлмаган, ақли норасо ёки айбсиз ҳолда ҳаракат қилган шахс билан иштирокчилик вужудга келиши мумкинлигини муҳокама қилинг.

Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади.
Агар жиноятда фақат икки киши бажарувчи сифатида қатнашиб, улардан бири ўша жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш ѐшига етмаган ѐки ақли норасо бўлган бўлса, жиноят иштирокчиликда содир этилган деб топилмайди.


91 Жиноят иштирокчиларининг турларини муҳокама қилинг.
Жиноят ҳуқуқида иштирокчилик турлари - Иштирокчилик ЖК
28-моддасига кўра, жиноятда иштирок этувчи шахсларнинг жиноят содир этишдаги ўрни ва вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлади. Улар:
- бажарувчи;
- ташкилотчи;
- далолатчи;
- ёрдамчи.


Бажарувчи деб - шахс:
- жиноятнинг объектив томонини бевосита ўзи тўлиқ бажарган шахс;
- жиноятнинг объектив томонини қисман бажарган шахс;
- жиноятнинг объектив томонини биргаликда (бир гуруҳ шахслар билан) бажарган шахс;
- жиноятнинг объектив томонини жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаган (субъект ёшига етмаган шахслар ёки ақли норасо) шахслардан фойдаланиб бажарган шахс;
- жиноятнинг объектив томонини жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаган воситалар (ҳайвонлар ёки қурилмалар)дан фойдаланиб бажарган шахс тушунилади.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling