Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят содир этилишини кузатган ва унинг олдини олиш бўйича ҳеч қандай чораларни кўрмаган шахс ёрдамчи деб топилиши мумкинлигини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet58/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

92. Жиноят содир этилишини кузатган ва унинг олдини олиш бўйича ҳеч қандай чораларни кўрмаган шахс ёрдамчи деб топилиши мумкинлигини муҳокама қилинг.
ЎзР ЖК 28-моддасининг 5-қисмининг мазмунига кўра, ѐрдамчилик, у жисмоний ѐки руҳий ѐрдамчилик бўлишидан қатъи назар, фақат ҳаракат орқали содир этилади. Шундан келиб чиқиб, жиноятга тайѐргарлик кўрилаѐтганлиги ѐки содир қилинаѐтган-лигини аниқ била туриб тегишли давлат идораларига хабар бермаслик ҳақида олдиндан ваъда берган бўлса ва хабар бермаса, ѐрдамчи деб ҳисоблаш мумкинми? ЎзР ЖКнинг 31-моддасининг (жиноятга дахлдорлик) мазмунига кўра, жиноятга тайѐргарлик кўрилаѐтганлиги, жиноят содир этилаѐтганлиги ҳақида аниқ билгани ҳолда ҳокимият органларига хабар қилмаслик ҳақида олдиндан ваъда берган бўлса, қилмиш далолатчилик деб топилмайди. Тўғри, тегишли давлат органларига хабар қилмаслик ҳаракатсизликдан содир этиладиган қилмиш ҳисобланади. Аммо жиноят ҳақида хабар бермаслик тўғрисида ваъда бериш ҳаракат орқали содир этилади. Жиноят ҳақида хабар бермаслик тўғрисида олдиндан ваъда бериш, агарда бу ваъда жиноий қилмишнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатлар бошланмасдан олдин берилган бўлса, ѐрдамчи сифатида жиноятга иштирокчи деб квалификация қилиниши керак. Чунки олдиндан ваъда бериш иштирокчиликнинг бир тури бўлиши мумкин.



  1. Иштирокчиликнинг қандай турлари ва шакллари ажратилади? Амалдаги қонунчиликка мувофиқ иштирокчиликни шаклларга таснифлаш мезонларини таҳлил қилинг.

28-модда. Жиноят иштирокчиларининг турлари
Жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилади.
29-модда. Иштирокчиликнинг шакллари
Жиноятда иштирокчилик: оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлади.



  1. Биргаликдаги бажарувчилик (оддий иштирокчилик) ва роллар тақсимоти билан иштирокчилик (мураккаб иштирокчилик) мавжудлигида иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларини квалификация қилиш қоидаларини муҳокама қилинг.

Оддий иштирокчилик деб - икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда биргалашиб қатнашишига айтилади.
Бундай ҳолатда икки ёки ундан ортиқ шахснинг олидиндан тил бириктирмасдан жиноят объектив томонини биргаликда бажаришлари назарда тутилади. Агар иштирокчилар олдиндан тил бириктирмасдан, жиноят объектив томонини биргаликда содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчилари фақатгина, бажарувчилардан ташкил топса - бу “бир гуруҳ шахслар томонидан” жиноят содир этиш деб топилади. Бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш амалдаги ЖКда умумий тушунчаси берилмаган. Лекин ЖК Махсус қисм айрим моддаларида жиноят таркибининг оғирлаштирувчи ҳолати сифатида назарда тутилган.
Мураккаб иштирокчилик деб - икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб қасддан жиноят содир этишига айтилади.
Мураккаб иштирокчиликнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” жиноят содир этишдан асосий фарқи, мураккаб иштирокчиликда, вазифаларнинг тақсимланганлиги, яъни жиноят таркиби объектив томонини биргалашиб бажарилмаслигидадир. Агар иштирокчилар олдиндан тил бириктириб, жиноят объектив томонини биргаликда содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчиларининг барчаси бажарувчилардан ташкил топган бўлса, бу “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” жиноят содир этиш деб топилади.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling