Жиноий уюшма тушунчаси ва белгиларини муҳокама қилинг.
ЎзР ЖКнинг 29-моддаси 5-қисмида икки ѐки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилиши баѐн қилинган. ЎзР ЖКга мувофиқ жиноий уюшма фақат 29-модданинг 5-қисмида кўрсатилган шаклининг ўзидангина иборат бўлмай, ЎзР ЖК Махсус қисмининг 242-моддаси 2-қисмида назарда тутилган уюшган қуролли гуруҳ тузиш, шунингдек, унга раҳбарлик қилиш ѐки унда иштирок этиш шаклидан ҳам иборатдир. Демак, жиноий уюшманинг битта шакли ЖК Умумий қисмининг 29-моддаси 5-қисмида назарда тутилган бўлса, иккинчи шакли 242-модданинг 2-қисмида кўзда тутилган. Бу жиноий уюшмалар гуруҳнинг структураси, уюшма аъзоларининг миқдори жиҳатидан ва бошқа жиҳатлари орқали бир-биридан фарқ қилади.
Жиноий уюшма иштирокчиликнинг ўта хавфли тури бўлиб, у ўта хавфли жиноятларни содир қилиш ѐки узоқ муддат жиноий фаолият олиб бориш учун тузилади.
Жиноий уюшманинг ЖК 29-модданинг 5-қисмида назарда тутилган шаклида энг камида иккита уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият олиб бориши учун бирлашиши, бирлашган уюшган гуруҳнинг барқарорлиги билан ифодаланиши мумкин. Бунда ҳар бир уюшган гуруҳнинг раҳбари жиноий уюшманинг бош раҳбари кўрсатмалари ѐки топшириғи асосида иш олиб бориш, яъни поғонали бўйсуниш принципига риоя қилинган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
Уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма ўртасидаги ҳамда уюшган гуруҳ ва олдиндан тил бириктирган бир гуруҳ шахслар ўртасидаги фарқни таҳлил қилинг.
29-модда. Иштирокчиликнинг шакллари
Жиноятда иштирокчилик: оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |