Жиноят иштирокчиларининг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишининг ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг.
Иштирокчиларнинг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишининг ўзига хос хусусиятлари:
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи – жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрган ва бажарувчининг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилган бўлса, иштирокчиликда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. Бажарувчининг ҳаракатлари эса, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Бажарувчи жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтса – бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари содир қилиниши режалаштирилган жиноятни содир қилишга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Иштирокчиликда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарликни истисно қилади.
Агарда, иштирокчилардан бирортаси жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтгунига қадар содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Ушбу ҳолатда бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари қасдлари қаратилган жиноятга нисбатан тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Махсус субъектли жиноятларда иштирокчилик учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинг.
Махсус субъектлар томонидан иштирокчиликда жиноят содир этиш деб - икки ёки ундан ортиқ махсус субъектларнинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб иштирок этишларига айтилади.
Махсус субъектлар томонидан содир қилинадиган иштирокчилик белгилари
Объектив белгилари
- жиноятда икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштирок этиши.
Субъектив белгилари
- умумий қасднинг мавжудлиги;
- иштирочикларнинг жиноий жавобгарлик субъекти ёшига етганлиги;
- барча иштирокчиларнинг махсус субъект белгисига эга эканликлари.
Агар содир қилинадиган жиноят фақат махсус субъектлар томонидан содир этилиши назарда тутилган бўлсада, иштирокчилардан бирортаси ушбу махсус субъект белгисига эга бўлмаса ва жиноят содир этилишида иштирок этса, ушбу ҳолатда жиноят иштирокчиликда содир этилган деб квалификация қилинади.
Яъни махсус субъект белгисига эга бўлмаган шахсларнинг ҳаракатлари иштирокчиликда ташкилотчилик, далолатчилик ёки ёрдамчилик қилган деб квалификация қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |