Кесик таркибли жиноят деб - жиноятни тамом бўлиш вақтини жиноят қонуни олдинги босқичга (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичига) кўчирилган жиноятларга айтилади (ЖК 165-моддаси “Товламачилик”).
Кесик таркибли жиноятларда жиноят объектив томони белгилари (ЖК Махсус қисми моддасининг диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлар) бўлиб-бўлиб бажарилади ва ушбу ҳаракатлардан бири бажарилиши билан жиноят тугалланган деб топилади.
ЖК Махсус қисм моддаларида ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши шарт ёки шарт эмаслиги модда диспозициясида тўғридан - тўғри кўрсатиб ўтилади;
Ушбу белгига қараб, жиноятларни моддий, ёки формал таркибли жиноят эканлиги аниқланади;
Агарда, ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқиши талаб қилинадиган жиноятларда шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабга кўра, ушбу оқибатнинг келиб чиқмаслиги, ушбу жиноятларни формал таркибга айланишини англатмайди, балки ушбу жиноят тамом бўлмаган жиноят (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилиш) сифатида квалификация қилинади.
106.ЖИНОЯТ КОДЕКСИДА АСОСИЙ, ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ВА ОҒИРЛАШТИРУВЧИ ЖИНОЯТ ТАРКИБЛАРИНИНГ МАВЖУД БЎЛИШИНИ АНИҚ МИСОЛЛАР БИЛАН ИСБОТЛАНГ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРИНГ.
Асосий (оддий) таркибли жиноятлар деб - жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни назарда тутмайдиган жиноят таркибига айтилади (мас: ЖК 97- моддаси 1-қисми “Қасддан одам ўлдириш”).
Оғирлаштирувчи таркибли жиноятлар эса - ўзида жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни акс эттирадиган жиноят таркибига айтилади (мас: ЖК 97-моддаси 2-қисми “Қасддан одам ўлдириш”).
Енгиллаштирувчи таркибли жиноятлар - содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини камайтирадиган ёки жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни ўзида акс эттирадиган жиноят таркибига айтилади. (мас: ЖК 100-моддаси “Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш”)
107 савол Айб жиноят субъектив томонида қандай ўрин тутиши ва унинг турлари хусусида фикр билдиринг. Айбнинг қандай тури ўзида катта ижтимоий хавфни намоён этиши ва бунинг сабабларини муҳокама этинг.
Айб - субъектив томон зарурий белгиси, мотив ва мақсад эса - факультатив белгиси саналади.
Жиноят таркибида субъектив томоннинг бўлмаслиги жиноий жавобгарликни истисно қилади. Жиноятнинг субъектив томонини тўғри аниқлаш жиноятчи шахснинг ижтимоий хавфлилиги даражасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жиноятни квалификацияси қилишда субъектив томоннинг аҳамияти қуйидагиларда кўрилади:
- субъектив томон - ҳар қандай жиноят жиноят таркибининг зарурий белгисидир. Унинг йўқлиги қилмишнинг жиноийлигини истисно қилади;
- тегишли жиноят таркибининг субъектив томони ва унинг барча белгиларининг тўғри ўрганилганлиги жиноятни тўғри ва асосли квалификация қилишнинг зарурий шартидир;
- субъектив томоннинг тўғри белгиланганлиги айбдор шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик, жазо муддати ва миқдорини тўғри белгилашда муҳим аҳамият касб этади;
- субъектив томоннинг тўғри белгиланиши қонунийликни таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шартидир.
Айб - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмишига ва унинг оқибатларига бўлган ички руҳий муносабати тушунилади.
Айбнинг руҳий муносабат сифатидаги ҳолатлари тафаккурий ва иродавийлик бўлиб, улар биргаликда айбни шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |