Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet67/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

ХАТО



Хато турлари

Хато кўринишлари

1.

Юридик хато

- шахс содир этган қилмишини жиноят деб ҳисоблайди, лекин содир қилган қилмишида жиноят белгилари бўлмайди;
- шахс ўз ҳаракатларини жиноят деб ҳисобламайди, лекин ушбу ҳаракатда жиноят белгилари мавжуд бўлади;
- шахс содир этган қилмишининг ҳуқуқий оқибатларини, жиноят учун белгиланадиган жазо тури ва миқдори ҳақидаги нотўғри тасаввури.

2.

Фактик хато

- объектга нисбатан;
- жиноят предметига нисбатан;
- жабрланувчи шахсига нисатан хато;
- содир қилган қилмиши хусусиятига нисбатан;
- оқибатга нисбатан;
- сабабий боғланишга нисбатан;
- оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларга нисбатан хато.




  1. Тамом бўлмаган жиноят тушунчаси, турлари ва унинг жиноят-ҳуқуқий моҳиятини муҳокама қилинг.

Лекин жиноят ҳуқуқида тамом бўлган жиноят деб - шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишида жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ушбу қилмиш тамом бўлган жиноят деб топилишига айтилади.
Агарда, жиноят моддий таркибли бўлса - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиққандагина, жиноят тамом бўлган деб топилса;
формал таркибли жиноятларда эса - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишнинг ўзи содир қилинган пайт тугалланган жиноят деб эътироф этилади.
Жиноят содир қилиш босқичлари деб - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишини ифодаловчи ҳаракатлар босқичининг мажмуига айтилади.
Яъни қасднинг шаклланиши ва ривожланиши даражасини ифодалайди.
Объектив ва субъектив белгиларига кўра, ушбу ривожланиш босқичлари бир-биридан фарқланади.
Жиноят қонуни жиноят босқичлари деган тушунчани ишлатмайди, балки тамом бўлмаган жиноятлар тушунчасини беради. ЖК 25-моддасига кўра тамом бўлмаган жиноятларга:
- жиноятга тайёргарлик кўриш;
- жиноятга суиқасд қилиш киради.
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг объектив ва субъектив белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling