Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноятга дахлдорлик ва иштирокчилик ўртасидаги фарқни таҳлил қилинг


Download 271.4 Kb.
bet64/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

104 Жиноятга дахлдорлик ва иштирокчилик ўртасидаги фарқни таҳлил қилинг.
Жиноятга дахлдорлик деб – жиноят содир этилишига ёки жиноят изларини йўқотишга олдиндан ваъда бермаган ҳолда ёрдамлашишда ифодаланадиган ҳаракатлар мажмуига айтилади.
Ушбу ҳаракатларга:
- жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар бермаслик кўринишида;
- жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини, жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганликда ифодаланадиган ҳаракатлар кўринишида амалга оширилади.
Жиноятга дахлдорлик ЖК 241-моддаси ва ЖК 171-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни:
- оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билган ҳолда хабар бермаганлик;
- оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик учун;
- мулкнинг жиноий йўл билан топилганлигини билган ҳолда олдиндан ваъда бермасдан олганлик ёки ўтказганлик учун жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жиноятга дахлдорликни иштирокчиликнинг ёрдамчилик туридан асосий фарқи, ёрдамчи олдиндан ваъда берган ҳолда ўз ҳаракатларини содир этса, дахлдор олдиндан ваъда бермаган ҳолда ўз ҳаракатларини содир қилади.
Жиноятга дахлдорлик учун ЖК 241-моддаси бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди.

  1. 105 савол. Моддий таркибли, формал таркибли ва кесик таркибли жиноятларни таърифлаб беринг.

Моддий таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини талаб қиладиган ва шу оқибат келиб чиқиши билан жиноят тугалланган жиноят деб топиладиган жиноят турларига айтилади (ЖК 97-моддаси “Қасддан одам ўлдириш”).
Формал таркибли жиноят деб - ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилиши билан тугалланадиган жиноят турларига айтилади (мас: ЖК 140-моддаси “Туҳмат”). Яъни, ЖК Махсус қисми нормаси диспозициясида жиноят таркиби объектив томони фақат ижтимоий хавфли қилмишда ифодаланади.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling