Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Миқдор кўрсаткичли эксцессда эса -
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.9. Жиноятга дахлдорлик тушунчаси ва унинг турлари Жиноятга дахлдорлик
Миқдор кўрсаткичли эксцессда эса - бажарувчи бошқа
иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган жиноятни содир қилади, лекин унинг оқибати бошқа иштирокчилар ўйлаганидан кўра оғирроқ бўлади (масалан: иштирокчилар жабрланувчини қўрқитиб қўйиш мақсадида енгил тан жароҳати етказишни келишиб олишади, бажарувчи жабрланувчига оғир тан жароҳати етказади). Агарда бажарувчи аксинча ҳаракат қилса, барча иштирокчиларнинг ҳаракатлари бажарувчи ҳаракатлари квалификация қилинган модда билан тавсифланади. Ушбу икки кўринишдаги эксцессда ҳам - бажарувчи ўзи содир этган қилмиши учун фақат ўзигина жавобгар бўлади. Қолган иштирокчиларнинг ҳаракатлари эса - қасд қилинган 71 жиноятга нисбатан суиқасд қилиш ёки тугалланган жиноят деб квалификация қилинади. 10.9. Жиноятга дахлдорлик тушунчаси ва унинг турлари Жиноятга дахлдорлик – бу бошқа бир тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят билан боғлиқ бўлган айбли, ижтимоий хавфли қилмиш бўлиб, асосий жиноятда бевосита қатнашиш ёки иштирок этиш деб ҳисобланмайди, бироқ унинг содир этилишига шароит яратади ёки яширилишига ёрдамлашади, бунда асосий жиноятни содир этувчиларга олдиндан ваъда қилинмайди. Ушбу ҳаракатларга: - жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар қилмаслик кўринишида; - жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганликда ифодаланадиган ҳаракатлар кўринишида амалга оширилади. Жиноятга дахлдорлик ЖК 155 1 -моддаси ва 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни: - тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактлар ҳақида хабар қилмаслик; - тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик; - оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яширганлик учун жавобгарликни келтириб чиқаради. Жиноятга дахлдорликни иштирокчиликнинг ёрдамчилик туридан асосий фарқи, ёрдамчи олдиндан ваъда берган ҳолда ўз ҳаракатларини содир этса, дахлдор олдиндан ваъда бермаган ҳолда ўз ҳаракатларини амалга оширади. Жиноятга дахлдорлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling