70
режалаштирилган жиноятни содир қилишга тайёргарлик
кўриш ёки суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Иштирокчиликда жиноят содир этишдан ихтиёрий
қайтиш, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарликни истисно
қилади.
Агарда, иштирокчилардан
бирортаси жиноят содир
этишдан ихтиёрий қайтгунига қадар содир этган қилмишида
бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд
бўлса, умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Ушбу
ҳолатда бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари қасдлари
қаратилган жиноятга нисбатан тайёргарлик кўриш ёки суиқасд
қилиш деб квалификация қилинади.
10.8. Эксцесс бажарувчи
Экцесс бажарувчи деб - бошқа
иштирокчиларнинг
жиноий нияти билан қамраб олинмаган қилмишни содир этган
бажарувчига айтилади .
Эксцесснинг икки хил кўриниши мавжуд бўлиб, улар:
-
сифат кўрсаткичли экцесс;
-
миқдор кўрсаткичли эксцесс.
Сифат кўрсаткичли эксцессда - бажарувчининг
ҳаракатлари бошқа иштирокчиларнинг
жиноий нияти билан
қамраб олинмаган бошқа бир жиноятни содир этишида
ифодаланса (масалан: иштирокчилар ўғрилик қилишни
келишиб олишади, лекин бажарувчи босқинчилик қилиб
чиқади.);
Do'stlaringiz bilan baham: