161
20-Мавзу.ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИ
20.1. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
тушунчаси ва мақсади
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари деб - суд
психиатрия экспертизаси хулосасига асосланган ҳолда руҳий
ҳолати бузилган ва ЖКнинг Махсус қисмида кўрсатилган
ижтимоий хавфли қилмишлардан
бирини содир этган,
шунингдек, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка
чалинган ёхуд ақли расоликни
истисно этмайдиган тарзда
руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан суд ҳукми ёки
ажрими билан қўлланиладиган, мажбурий руҳий даволашга
айтилади.
Руҳий ҳолати бузилгани ижтимоий хавфли қилмиш содир
этган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов
чораларини қўллашдан
мақсад:
-
уларни даволаш;
-
уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир
этишларини олдини олиш ҳисобланади.
20.2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
асослари ва уларнинг турлари
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш
асослари:
-
ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида
содир этилганлиги;
-
ҳукм чиқарилгунга қадар ёҳуд жазони ўташ вақтида шахс
руҳий ҳолатининг бузилиши;
-
руҳий ҳолатининг бузилиши ўз ҳаракатларининг
аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара
олмайдиган тарзда
бўлиши;
-
шахснинг руҳий ҳолати содир этган қилмишининг
хусусиятига кўра жамият учун хавф туғдирса.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар
киради:
-
яшаш
жойи
бўйича
руҳий-асаб
касалликлари
диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида)
мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва
даволаниш;
162
-
яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия
муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида
мажбурий
даволаниш;
-
умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус
реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш;
-
кузатув
кучайтирилган
руҳий
касалликлар
шифохонасида мажбурий даволаниш;
-
жазони ижро этиш
муассасаларининг даволаш-
профилактика
ёрдами
кўрсатиш
бўлимларида
ҳамда
маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада
мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш.
Do'stlaringiz bilan baham: