Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жазони ўташдан муддатидан илгари


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

19.3. Жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилиш 
Содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, 
озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм 
қилинган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жазони 
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш 
тартиби қўлланилиши мумкин. 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиш: 

содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланган бўлса; 

содир этган жинояти учун озодликни чеклаш жазоси 
тайинланган бўлса; 

содир этган жинояти учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 
тайинланган бўлса; 

ушбу жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида 
талабларини бажарган;

меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган вояга 
етмаган маҳкумга нисбатангина қўлланилиши мумкин. 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиш: 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан 
бир қисмини; 

оғир жинояти учун тайинланган жазо муддатининг 
камида учдан бир қисмини; 

ўта оғир жиноят учун, шунингдек, қасддан содир этган 
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган этган 
жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, 
тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб 
бўлгандан кейин қўлланилиши мумкин. 
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
қўлланилган вояга етмаган шахс жазонинг ўталмаган қисми 
мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан 
ушбу ЖКнинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган 
қоидаларга 
мувофиқ 
жазо 
тайинлайди. 
Тайинланган 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати – ўн беш йилдан 
ошиб кетмаслиги лозим. 
Агарда, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
қўлланилган вояга етмаган шахс жазонинг ўталмаган қисми 


159 
мобайнида эҳтиётсизликдан янги жиноят содир этса, фақатгина 
содир этган янги жиноят учун жазо тайинланади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling