Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Қўшимча бевосита объект деб – бу асосий бевосита 
объект билан бир вақтда тажовузга учрайдиган жиноят қонуни 
билан қўриқланадиган яна бир бошқа ижтимоий муносабат-
ларга айтилади (мас: ЖК 164-моддаси “Босқинчилик”да 
қўшимча бевосита объект – шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи бўлиб 
ҳисобланади. Яъни айбдор мулкни талон-торож қилишда мулк 
эгасининг мулкий ҳуқуқларига тажовуз қилиш билан бирга 
унинг ҳаёти ёки соғлигига ҳам зарар етказади).
Қўшимча бевосита объект мураккаб таркибли 
жиноятларда мавжуд бўлиб, бошқа жиноят таркибидан 
ажратишда муҳим аҳамият касб этади ҳамда ҳар доим асосий 
бевосита объект билан биргаликда иштирок этади. 
Факультатив бевосита объект деб - асосий бевосита 
объект билан бир вақтда ижтимоий хавфли тажовузга учраши 
ёки учрамаслиги ҳам мумкин бўлган жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган 
ижтимоий 
муносабатлар 
тушунилади 
(масалан: ЖК 277- моддаси “Безорилик”да – ўзганинг мулк 
ҳуқуқи факультатив объект бўлиб келиши мумкин. Яъни 
айбдор асосий бевосита объект ҳисобланган жамоат 
тартибидан ташқари ўзга шахсларнинг мулк ҳуқуқларига ҳам 
зарар етказиши ёки зарар етказмаслиги мумкин). 
Факультатив объект бу - шундай ижтимоий муносабат-
лардирки, жиноят содир этилганда унга зарар етказилиши ҳам, 
етказилмаслиги ҳам мумкин. Ушбу ҳолат эса, жиноятни 
квалификациясига таъсир қилмайди фақатгина жавобгарлик ва 
жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилишига 
сабаб бўлиши мумкин. 
 
5.3. Жиноят объектининг жиноят предметидан фарқи 
 
Жиноят предмети буижтимоий хавфли тажовуз 
қаратилган моддий ва номоддий дунё неъматидир. Масалан, 
ашёлар, пул, мол-мулк, ахборот, шаън, қадр қиммат. Жиноят 
предмети тажовуз натижасида зарар кўриши ҳам (ЖК 173-
модда), зарар кўрмаслиги ҳам мумкин (ЖК 177-модда).


32 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling