Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Узоққа чўзилган жиноят деб -


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Узоққа чўзилган жиноят деб - жиноят қонуни орқали 
жиноий жазо қўллаш таҳдиди билан айбдорга юклатилган 
вазифаларнинг узоқ вақт мобайнида бажарилмаслигидан 
иборат бўлган қилмиши тушунилади. 
Кўпинча узоққа чўзилган жиноятлар ҳаракатсизлик 
орқали содир этиладиган қилмиш бўлиб, шахс ўзига 
юклатилган вазифа ва мажбуриятларни узоқ вақт мобайнида 
бажармаслигида 
ифодаланадиган 
пассив 
хулқ-атворида 
ифодаланади.
Узоққа чўзилган жиноятларда шахснинг ҳаракатлари 
битта ижтимоий хавфли қилмиш сифатида баҳоланиб, ЖК 
Махсус қисмнинг битта моддаси билан квалификация 
қилинади. 
Узоққа чўзилган жиноятларда ҳам жиноий ҳаракат ёки 
ҳаркатсизлик 
тўхтатилган 
пайтдан 
бошлаб, 
қилмиш 
тугалланган жиноят деб топилади.
 Қонунга ўзгартириш киритилиши туфайли содир этилган 
қилмиш учун жазони оғирлаштирадиган ёки шахснинг 
(айбдорнинг) аҳволини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган 
ҳолатлар назарда тутилган бўлса ва узоққа чўзилган жиноят 
таркибини ташкил қилувчи ҳаракат ёки ҳаркатсизлик ушбу 
қонун кучга киргандан кейин ҳам давом эттирилганда, узоққа 
чўзилган жиноят янги қонун бўйича квалификация қилиниши 


74 
лозим бўлади. Бунга сабаб шуки, жиноий қилмиш янги қонун 
амалга киритилгандан кейин ҳам давом эттирилган ва янги 
қонун амалда бўлган вақтда тугалланган ҳисобланади. 
11.3. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси 
 
Такроран жиноят содир этиш деб - шахс қасддан содир 
қилинадиган айнан бир-хил кўринишдаги жиноятни икки ёки 
ундан ортиқ марта содир этиши ва ушбу жиноятларнинг 
бирортаси учун ҳам судланмаган бўлишига такроран жиноят 
содир этиш деб айтилади.
Судланмаганлик деб – шахснинг содир этган бирон-бир 
жинояти учун суд ҳукми чиқиб қонуний кучга кирмагунигача 
бўлган вақтга айтилади. Яъни шахсга нисбатан суд ҳукми 
қонуний киргандан кейингина судланган деб ҳисобланади. 
Лекин жиноят қонунчилиги, такроран жиноят содир этиш 
деб топишнинг бир қанча белгилари мавжуд бўлишини талаб 
қилади. Ушбу белгилар қуйидагилар: 

шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир 
этилиши; 

содир этилган жиноятларнинг фақат қасддан содир 
этилиши; 

жиноятнинг турли вақтларда содир этилиши

жиноятлар ЖК Махсус қисмининг айнан битта 
моддадасида назарда тутилган бўлиши ва ушбу моддада бир-
хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган 
бўлишлиги (масалан: ЖК 169-моддаси “Ўғрилик”, сабаби 
модданинг барча қисмларида ўзганинг мулкини яширин 
равишда талон-торож қилганлик учун жавобгарлик назарда 
тутилган. Шунинг учун айбдор турли вақтларда модданинг 
турли қисмларида назарда тутилган ўғрилик жиноятини бир 
неча маротаба содир этган ҳолларда ҳам унинг ҳаркаталари 
такроран ўғрилик қилиш деб баҳоланади.); 

жиноятлар ЖК Махсус қисмининг айнан битта моддаси 
битта қисмида назарда тутилган бўлишлиги ва ушбу модда 
қисмида турли жиноят таркиблари учун ҳам жавобгарлик 
белгиланган 
бўлишлиги 
(масалан: 
ЖК 
228-моддаси 
“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни 
қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш” биринчи 
қисми. Яъни айбдор турли вақтларда ушбу модданинг 


75 
биринчиси қисмида назарда тутилган турли ҳаракатларни 
бажариб, бир неча жиноятлари содир этса, унинг ҳаркатлари 
такроран жиноят содир этиш деб баҳоланади.); 

қонунда назарда тутилган айрим ҳолларда, жиноятлар 
турли моддаларда назарда тутилган бўлишлиги; 

шахснинг содир этган жиноятларидан бирортаси учун 
ҳам судланган бўлмаслиги каби белгилар мавжуд бўлишини 
талаб этади. 
Агарда, шахс икки маротаба қасддан айнан бир-хил 
жиноятларни содир қилиб, қонунда белгиланган тартибда
улардан бирортаси учун жиноий жавобгарликдан ёки жазодан 
озод этилган бўлса, унинг ҳаракатлари такроран жиноят содир 
этиш деб топилмайди.
Агарда, шахс содир этган жиноятлардан бири тугалланган 
бошқаси тугалланмаган (жиноятга тайёргарлик кўриш ёки 
суиқасд қилиш) жинояти бўлса ҳам, шахснинг ҳаракатлари 
такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Агарда шахс содир этган жиноятларидан биттасини ёки 
ҳаммасини иштирокчиликда содир этган бўлса ҳам унинг 
ҳаракатлари такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Такроран жиноят содир қилиш жавобгарликни оғирлаш-
тирувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, ЖК Махсус қисми тегишли 
моддасининг оғирлаштирувчи қисми билан квалификация 
қилинади ва ушбу модданинг ўша қисмида назарда тутилган 
жазо турлари ва миқдорида жазо тайинланади. 
Агарда, моддада жиноятни такроран содир қилганлик учун 
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса ёки модданинг ўзи бир 
қисмдан иборат бўлган ҳолларда, суд жазо тайинлашда жазони 
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, жазо 
тайинлайди. Лекин тайинланган жазонинг миқдори ЖК Махсус 
қисмида назарда тутилган модда санкциясининг максимал 
миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling