Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш 
субъектини келиб чиққан оқибатни тавсифловчи жиноят 
турининг субъект ёшига мувофиқ келган шахсларгина ташкил 
этади. Масаалан: 15 ёшли шахс зарурий мудофаа чегарасидан 
четга чиқиб, қасддан одам ўлдирса, унинг ҳаракатларини ЖК 
100-моддаси билан квалификация қилиб бўлмайди, чунки ушбу 
жиноят учун субъект ёши 16 ёш деб белгиланган. Ушбу ҳолатда 
шахс содир қилган қилмиши учун жиноий жавобгарликка 
тортилмайди. 
Агарда, шахс қасддан зарар етказиш (уришиш, азоб бериш, 
ўч олиш ва бошқалар) мақсадида ҳужумнинг келиб чиқишига 
сабабчи бўлса, бундай ҳаракатларни зарурий мудофаа йўсинда 
қилинган деб топиш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда содир 
этилган хатти-ҳаракатлар умумий асосларда квалификация 
қилинади. 
12.4. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни 
ушлаш вақтида зарар етказиш тушунчаси 
 
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни 
ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида 
унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган 
чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб 
топилмайди.


85 
Етказилган зарар жисмоний ёки мулкий кўринишда 
бўлиши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган 
шахсни ушлаш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга. Ижтимоий хавфли 
қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказишни 
ҳуқуққа хилоф эмас деб топишнинг қуйидаги шартлари мавжуд. 
Зарар: 
- ижтимоий хавфли қилмишни
содир этган шахсгагина 
етказилиши; 
- ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш 
вақтида етказилиши; 
- айбдорни бошқа бир янги жиноят содир этишини олдини 
олиш учун ҳокимият органларига топшириш мақсадида 
етказилиши; 
- зарар мажбурий чора ҳисобланиши; 
- ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга 
чиқилмаганлиги. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling