Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда қуйидаги


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишда қуйидаги 
ҳолатлар эътиборга олинмайди:
- ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун 
судланганлиги;

қонунда 
белгиланган 
тартибда 
судланганлик 
муҳлатининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланганлиги. 
Шахснинг қасддан содир этган жинояти учун ҳукм 
қилиниб, жазо ёки судланганлик муддатини ўтаётган вақтда, 
ушбу жинояти учун жавобгарликка тортилгунга қадар бошқа 
жиноятларни содир этганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари 


80 
рецидив жиноят сифатида баҳоланмайди. 
Жиноят ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган 
деб квалификация қилиш учун айбдор ушбу жиноятни содир 
этгунига қадар тегишли равишда суд томонидан ўта хавфли 
рецидивист деб топилган бўлиши лозим. Яъни, суд ҳукмида 
шахсга ўта хавфли рецидивист мақоми берилади ҳамда шундан 
кейингина у томонидан яна ушбу турдаги жиноятлардан бир 
содир этилса унинг ҳаракатлари ўта хавфли рецидивист 
томонидан содир этилган деб тавсифланади.
Ўта хавфли рецидивист мақоми фақатгина, шахсдан 
судланганлик ЖК 79-моддасида белгиланган тартибда олиб 
ташлангандагина бекор қилинади.
 
 


81 
12-Мавзу: ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО 
ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ 
12.1. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган 
ҳолатлар тушунчаси, турлари ва аҳамияти 
 
Қилмишда жиноят қонунида назарда тутилган жиноят 
таркибининг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, 
лекин у ижтимоий хавфлиғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, 
қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб 
топилади. 
Шахснинг ҳаракатларида санаб ўтилган учта белгидан 
бирининг мавжуд бўлишлиги, яъни ижтимоий хавфли
ғайриқонуний ёки айбли бўлмаслиги унинг ҳаркатларини 
қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат деб 
топишга сабаб бўлади

Жиноят қонуни берган тушунтиришга кўра, қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар ижтимоий хавфли 
эмас, балки ижтимоий фойдали ҳаракат натижасидир (кам 
аҳамиятли қилмишлардан ташқари).
Қилмишнинг 
жиноийлигини 
истисно қилувчи 
ҳолатлар 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling