Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Айблов ҳукми қонуний кучга кирганлиги тўғрисида 
шахсга эълон қилинган пайтдан бошлаб, у судланган деб 
топилади.
Ҳукм эълон қилинган вақтдан бошлаб унинг қонуний кучга 
кирганлиги маҳкумга эълон қилингунга қадар ўтган вақт ичида 
қасддан содир этилган янги жиноят рецидив жиноят деб 
топилмайди. Ушбу ҳолатда шахснинг қилмишлари такроран 
жиноятлар содир қилиш ёки жиноятлар мажмуи деб 
квалификация қилинади. 
Жиноят қонуни рецидив жиноятни жиноятнинг ижтимоий 
хавфлилик даражаси ва муайян жиноятлар учун судланиш 
сонидан келиб чиқиб: 
оддий
хавфли; 
- ўта хавфли рецидив жиноятларга бўлади. 
Оддий рецидив жиноят деб - шахс қасддан содир этилган 
ҳар қандай жинояти учун судлангандан сўнг (судланганлик 
муддати тугамасдан туриб), у томонидан қасддан янги жиноят 
содир этилишига айтилади.
Хавфли ва ўта хавфли рецидив 
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларида квалификация 
белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, оддий рецидив фақат 
жазони оғирлаштирадиган ҳолат сифатида тан олинади (ЖК 56-
моддаси биринчи қисми «н» банди). 
Хафвли рецидив жиноят деб - шахснинг қасддан илгари 
содир этган жинояти учун судлангандан кейин (судланганлик 
муддати тугамасдан туриб) содир этган жиноятига айнан 
ўхшаш янги жиноятни қасддан содир этишига айтилади. 


79 
Айнан ўхшаш жиноятлар деганда эса - жиноятларни 
такроранлик белгисини ифодаловчи бир-неча жиноятни 
содир этишни назарда тутади. Шахсни хавфли рецидивист деб - 
жиноят қонуни топади. Жиноят хавфли рецидивист томонидан 
содир этилган деб квалификаця қилиш учун, айбдор 
судланганлик муддати тугамасдан туриб айнан ушбу турдаги 
жиноятни яна содир этишининг ўзи етарли ҳисобланади.
Ўта хавфли рецидив жиноят деб - илгари оғир ёки ўта 
оғир жинояти учун судланиб, судланганлик муддати тугамасдан 
шахснинг қасддан беш йилдан кам бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган 
қасддан янги жиноят содир этишига айтилади.
ЖК 34-моддаси 3-қисмида шахсни ўта хавфли рецидивист 
деб топишнинг бир қанча шартлари кўрсатилган. Уларга: 
- илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир 
жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш 
йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир 
этилиши; 
- илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки 
олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар 
учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир 
жиноят содир этиши.
Фақатгина, суднинг ҳукми билангина шахс ўта хавфли 
рецидивист деб топилиши мумкин. 
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги 
масала ҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа давлатлар 
судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга 
олиниши мумкин. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling