Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
12.7. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли 
таваккалчилик қилиш тушунчаси ва аҳамияти 
Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки 
хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, 
ҳуқуқлар ва жиноят қонуни билан қўриқланадиган 


88 
манфаатларга зарар етказишда ифодаланадиган ҳаракат 
жиноят деб топилмайди.
1. 
Касб ёки хўжалик 
фаолиятига боғлиқ 
таваккалчиликнинг 
асослилиги шартлари. 

таваккалчилик ижтимоий фой-дали 
мақсадга йўналтирилган-лиги; 

таваккалчилик қилмай туриб иж-
тимоий фойдали мақсадларга эришиб 
бўлмаслиги; 

таваккалчилик замонавий илмий 
техника билимлари ва тажрибаларига 
мувофиқ келганлиги; 

жиноят қонуни билан қўриқла-
надиган бошқа манфаатларга зарар 
етказилишининг олдини олиш учун 
тегишли чораларни кўрган бўлишлиги. 
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккал-
чилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага 
эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали 
мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган 
фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган 
зарар жавобгарликка сабаб бўлмайди. 
Таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи, 
экология ҳалокати ёҳуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб 
чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, асосли 
деб топилмайди. 
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккал-
чиликнинг охирги заруратдан фарқловчи хусусиятлари 
қуйидагилар:

хавф билан боғлиқ бўлмаслиги; 

ижтимоий фойдали мақсадга эришишга қаратилганлиги; 

учинчи шахсларга зарар етказилиши мумкинлиги 
назарда тутилиши

етказиладиган зарар чегарасининг белгиланмаслиги. 
Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган 
хизматлар, шу жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар 
ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома 
мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда 
бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда 
бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари 
ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос 
бўлмайди 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling