Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Қуйидаги ҳолларда зарар етказиш


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Қуйидаги ҳолларда зарар етказиш: 
- ушлаш воситалари ва усулларига
- қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик 
даражасига; 
- шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, 
ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга 
қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга 
чиқиш деб топилади ва ҳаётга ёки соғлиққа қарши қаратилган 
жиноят сифатида квалификация қилинади. 
12.5. Охирги зарурат тушунчаси ва ҳуқуқий шартлари 
 
Охирги зарурат деб - шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг 
шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига 
таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан 
қўриқланадиган бошқа бир ҳуқуқ ва манфаатларга зарар 
етказган ҳолда содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик)га айтилади (масалан: тўсатдан кўчада сизга 
яқин турган одамнинг соғлиги ёмонлашиб ҳушидан кетиб 
қолди, тез ёрдам етиб келгунича вақт ўтиши ҳамда ўша вақтда 
такси тўхтамаётганлиги ҳамда бошқа чора йўқлиги сабабли сиз 
бошқа бировга тегишли бўлган автомашинани эгаллаб ҳушидан 
кетган шахсни касалхонага олиб бордингиз. Ушбу ҳолатда хавф 
– шахс соғлигининг ёмонлашиб қолганлиги бўлса; хавфни 


86 
қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган бошқа бир ҳуқуқ 
ва манфаатларга зарар етказилганлиги эса - ўзгага тегишли 
автомашинани олиб кетилганлигида ифодаланади.
Хавф манбаи бўлиб эса - шахсларнинг ҳаракатлари, 
ҳайвонларнинг 
ҳужуми, 
табиат 
кучлари, 
техника 
воситаларининг носозлиги ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин. Охирги 
заруратнинг ҳуқуқийлигини белгиловчи шартлар икки гуруҳга 
бўлинади: 
таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлар; 
мудофаага нисбатан ҳуқуқий шартлар. 
Охирги заруратнинг ҳуқуқий шартлари 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling