Жисмоний тарбия назарияси
Мавзу МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАДАНИЯТИГА УМУМИЙ ТАВСИФ
Download 187.78 Kb.
|
1 2
Bog'liqЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ВА КАСБ СИФАТИНИ АҲАМИЯТИ
Мавзу МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАДАНИЯТИГА УМУМИЙ ТАВСИФТузувчи: Дауренова С.Р. Тошкент – 2005 Мавзу: Мактаб ёшидаги болалар тарбияси тўғрисидаги жисмоний тарбия маданиятига умумий тавсив. Режа:
Мактаб – ёш авлодни жисмоний тарбиясининг асоси. Кичик, ўрта ва катта мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбиясининг мақсади, вазифалари, воситалари. Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбиясини ташкил қилиш шакллари ва асосий бўлимлари. Методик қўлланма. Адабиётлар: В.М.Качашкин Жисмоний тарбия методикаси. 40-56 бетлар. Дарслик «Жисмоний тарбия» 1-синф. К.М.Махкамджанов. Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликлари жисмоний тарбия процесси учун дидактик жиҳатдан энг яхши шароит яратиб беради. Ўқувчилар фаолиятига ўқув-тарбия процессининг натижалари учун жамият олдида жавобгар бўлган, билим билан қуролланган, педагогик маҳорат ва малакаларга эга бўлган мутахассис раҳбарлик қилади. Ўқувчилар зарур билим, маҳорат ва кўникмалар олишга интиладилар, яъни ўқишга актив киришадилар. Одатда дарслар, машғулотлар (мактабда дарс, спорт секциясида машғулот ва ҳакозо) системасида ўтказилади. Ўқув группаларида шуғулланувчиларнинг состав турғунлиги ҳамда ёш жиҳатидан бир хиллиги дарс формасига хос хусусиятлардир. Умумий фаолиятга мунтазам равишда иштирок этиш шуғулланувчиларни ягона коллектив қилиб жипслаштирадики, бу ҳам жисмоний тарбиянинг ўқув ҳамда тарбия вазифаларини самарали ҳал этишда муҳим фактор бўлиб хизмат қилади. Дарс ўтказишда қатор умумий талабларни бажариш керак бўлади. Биринчидан:шуғулланувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш бутун дарс давомида – биринчи минутдан то охирги минутгача амалга ошириб борилиши керак. Ўқитиш вазифаларини фақат дарснинг асосий қисмида ҳал этишдек, амалда учраб турадиган тенденцияни тўғри деб ҳисоблаб бўлмайди. Дарснинг тайёргарлик ва якуний қисмларини ўқув нагрузкасисиз ўтказган ўқитувчи вақтни бефойда ўтказадиган фақат ўргатувчи бўлиб қолади Иккинчидан: дарс ўтказишда ҳар қандай йўллар билан бўлса ҳам методик шаблонлардан қочиш керак. Дарсларнинг мазмуни ва Методикасини хилма-хил қилиш кераклигини вазифаларнинг доимий равишда мураккаблашиб бориши, шуғулланувчиларнинг организми ва психикасида содир бўладиган силжишлар динамикаси, ташқи шароитнинг ўзгарувчанлиги тақозо этади. Учинчидан: шуғулланувчиларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни бир текисда ўқув фаолиятига жалб этиш керак. Фақат шу йўл билан барча ўқувчилар учун узоқ вақт давомида бир бутун ўқув-тарбия процессига эришиш мумкин ва ўқувчиларнинг ўқишини ташлаб кетишларининг ёхуд қолоқлар пайдо бўлишининг олди олинади. Тўртинчидан: ҳар бир машғулотдаги ўқув фаолиятини умумий методик принципларга ва жисмоний тарбиянинг умумий принципларига қатъий риоя қилган ўолда олиб бориш керак. Дарснинг таъсири ҳар томонлама – соғломлаштирувчи, билим ва тарбия берувчи бўлиши керак. Бешинчидан: дарс олдига худди мазкур машғулотда ҳал этиш мумкн бўлган мутлақо конкрет вазифалар қўйиш керак. Ўқув-тарбия процессининг умумий масалалари (куч-қувват, тезкорлик, чаққонлик, чидамлиликни ривожлантириш, гавда формасини гармоник ривожлантириш ва ҳ.к.) хал этилишига алоҳида конкрет вазифалар системасини бажариш орқали эришилади. Табиийки, фақат ҳар бир дарсни муваффақиятли ўтказиш йўли билангина, бинобарин, ҳар бир ўқув машғулотида ўзлаштирилган мутлақо аниқ натижалар асте-секин бир-бирига қўшилиб боргандагина мақсадга эришиш мумкин. Ўқув дарслари олдига ҳаммадан аввал билим бериш вазифаси қўйилади, чунки машғулотнинг бу формаси соғломлаштирувчи ва тарбиявий машғулот формаларидан ўзининг худди ана шу вазифаси билан фарқ қилади. Билим бериш вазифаларининг ҳал этилишига бир қатор жисмоний машқларни бажариш орқали эришилади. Дарснинг соғломлаштирувчи ва тарбиявий самараси эса ана шу машқларнинг қанчалик мураккаблиги ва интенсивлигига боғлиқ. Ўқув дарсида билим беришга муҳим аҳамият берилиши унинг соғломлаштирувчи ва тарбиявий самарасини тушириб юбориш деган маънони мутлақо билдирмайди. Билим бериш, маҳорат ва малака орттириш вазифасини қўйиш, бу вазифаларни хилма-хил машқлар комплекси ёрдамида ғал этиш, бунда жисмоний нагрузкалар меъёрини қатъий чегаралаш билан бир вақтда зарур соғломлаштирувчи ва тарбиявий самарага эришмоқ керак. Дарсларда ўқув-тарбия процессининг боришга қараб таълимий вазифалар билан бирга махсус соғломлаштириш ва тарбия бериш вазифалари ҳам қўйилади. Улар ҳам иложи борича конкрет бўлиши керак. «турникда мазкур сакраб тушишни бажаришда дадилликни тарбиялаш», «мазкур машқ ёрдамида умуртқа суяги қийшайишининг олдини олиш» ва шунга ўхшашлар. Бироқ айрим тарбиявий ва соғломлаштириш вазифаларини, айниқса жисмоний фазилатларни тараққий эттириш, ирода ва соғлиқни мустаҳкамлаш, шахсий хусусиятларни тарбиялаш ва шунга ўхшашлар билан боғлиқ бўлган вазифаларни фақат узоқ вақт давомида организмнинг маълум функция ва формаларини ўзгартириш йўли билангина ҳал этиш мумкин. Бундай вазифалар дарсларнинг бутун бир серияси олдига қўйилади ва имкони борича айрим дарслар учун конкретлаштирилади. Дарсдаги вазифаларнинг миқдори ўқув-тарбия процессидаги асосий мақсаднинг мураккаблигига, ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришдаги психофизиологик имкониятларига, дарсларни улар томонидан аста-секин ўзлаштириб олиш дастурига боғлиқдир. Жисмоний тарбия практикасида айрим дарслар олдига ҳал этмоқ учун турлича вақт ва ҳар хил шароит талаб этиладиган вазифалар комплекси қўйилади. Педагогик жиҳатдан дарсни дастлабки уюштириш пайтида хилма-хил масалалар ҳал этилади: ўқувчиларни сафланишга ўргатиш, қоматни тўғри тутишга одатлантириш, командаларни ижро этишда аниқликка эришиш ва шу кабилар. Созлаш моментлари бутун дарс давомида учраб туради. Аслини олганда дарсда ҳар бир йирик масала ҳал этилиши олдидан ва дарсни умуман интиҳосига етказиш олдидан шундай бўлиши керак. Дарснинг ташкилий томонларини тўғри амалга ошириш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шундагина ўқувчилар батартиб ҳаракат қиладиган, бутун эътиборларини бошланадиган ишга жалб этадиган бўладилар ва ҳакозо. Дарснинг биринчи қисмида бошланадиган асосий фаолиятга функционал тайёргарлик марказий ўринни эгаллайди. Бунга меъёрлаш осон, тайёрланиш ва бажаришга кўп вақт кетмайдиган машқлар ёрдамида эришилади. Юриш, сакраш, умумий ривожлантириш машқлари, оддий танца қадамлари, ўйинлар ва ўтган машғулотлардан ўқувчиларга яхши таниш бўлган ҳаракатлар шулар жумласидандир. Бу ҳаракатларни бажариш вақтида билим ва тарбия бериш вазифалари (таништириш, ўргатиш ва такомиллаштириш, тезликни ошириш ва ҳ.к.) ҳал этилиши мумкин. Бироқ ҳар сафар бу вазифаларни шундай ҳал қилиш керакки, унда ишга психологик ва физиологик кириша бориш кераклича бирин-кетинликда мумкин қадар тез, лекин дарснинг тайёргарлик қисми доирасидан чқиб кетмай бажарилш керак. Дарснинг тайёргарлик қисми ундан кейинги қисмлар билан боғлиқ бўлиши керак. Дарс бошида координация механизмлари ва жисмоний нагрузкаларнинг характерига қараб танланадиган машқлар бошланадиган асосий фаолиятнинг хусусиятларига мувофиқ бўлмоғи зарур. Бунинг учун махсус яқинлаштирувчи машқлар қўшилади. Дарсдаги энг мураккаб вазифалар дарснинг асосий қисмида ҳал этилади.Бу қисм ҳам конкрет мазмунга қараб бир ёки бир неча мбўлимдан иборат бўлиши мумкин. Иш қобилиятининг, айниқса психик иш қобилиятининг максимал бўлиши ғоят қисқа муддат давом этадиган ҳодисадир. Бу факт маълум даражада дарснинг асосий мақсадини ҳал этиш тартибини белгилайди. Одатда принципиал янги материални, координацон жиҳатдан жуда мураккаб ҳаракатларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган энг мураккаб вазифалар дарснинг асосий қисми бошида ҳал этилади. Бунда ўргатиш босқичлари ҳисобга олинади ва вазифа қўйишда қуйидаги тартибга риоя қилинади: таништириш, ўргатиш, такомиллаштириш. Ўқитувчининг шуғулланувчиларни ўқув-тарбия масалаларини мустаҳкам ҳал этишга ўргата билиши алоҳида эътиборга моликдир. Бунинг учун хилма-хил усуллардан фойдаланадилар. Суҳбат ўтказишнинг «эвристик» (жавоб топганидан суюниш) методи, шуғулланувчилардан мураккаб шароитда тўғри йўл топа билишни, ўткир зеҳнлиликни талаб этадиган вазифалар қўйиш ва ҳакозолар шулар жумласидандир. Дарсни тушунтираётганда ва машқларни кўрсатаётганда ўқувчилар эътиборини торта билиш,, уларнинг активлигини тарбиялаш ўқитувчининг асосий вазифаларидан бирини ташкил этади. Ўқувчиларнинг ишлари қанчяалик интенсив бўлса, машқларни бажаришда муваффақиятга эришш шунчалик тез бўлади. Шуғулланувчиларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиш-нинг қатор методик усуллари ёрдамида жисмоний машқлар интенсивлигини меъёрлашга эришилади. Бевосита таъсир кўрсатиш усулларига такрорлаш миқдори, тезлик, машқларнинг кучи, қўлланиладиган ташқи оғирликларнинг катталиги ва ҳакозолар ҳақида бериладиган оғзаки кўрсатмалар киради. Агар ўқитувчининг кўрсатмалари ўқувчилар томонидан бузилмаса, бевосита таъсир кўрсатиш усуллари ёрдамида ғоят кенг кўламда машқлар интенсивлигини аниқ меъёрлашга эришилади. Дарс машғулотларининг хилма-хиллиги. Жисмоний машқ машғулотларининг барча дарс формаларини уларнинг йўналишига қараб, умумий жисмоний тайёргарлик дарслари, спорт турлари бўйича тренировка дарслари ва профессионал – амалий жисмоний тайёргарлик дарслари деб аталадиган хилларга бўлиш мумкин. Download 187.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling