Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти фанининг предмети


Download 25.67 Kb.
bet3/5
Sana19.04.2023
Hajmi25.67 Kb.
#1364386
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-МАВЗУ

Назорат саволлари:
1. Жисмоний тарбия назарияси қандай фан?
2. Жисмоний тарбия назарияси илмий фан сифатида нимани ўрганади?
3. Жисмоний тарбия назарияси амалий фан сифатида нимани ўрганади?
4. Жисмоний тарбия назарияси вазифаларини айтиб беринг.
5. Фаннинг мазмуни нимадан иборат?
3– савол бўйича дарснинг мақсади:.
Фаннинг асосий тушунчаларининг мазмунини еритиш, талабаларда асосий тушунчаларни бир-биридан фарқлаш кўникмасини пайдо қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.Фаннинг асосий тушунчаларини санаб беради.
2.Асосий тушунчаларни мазмунини очиб беради
3.Асосий тушунчаларни моҳиятига кўра тартиб билан жойлаштира олади.
3– асосий саволнинг баёни:
Ҳар қандай профессионал фаолиятда самарали ишлаш учун уша касб учун хос бўлган махсус атама ва тушунчаларнинг маъносини эркин эгаллаш зарур. Бир тушунчани турлича талкин қилиш ва тушуниш мутахассисларнинг ўзаро мулоқатларини ҳам, ўқитувчи ва ўқувчилар мулоқатини ҳам қийинлаштиради, инсонларни ўргатиш ва тарбиялаш имкониятларини чеклаб қўяди.
Ҳар бир соҳа ёки фан каби жисмоний тарбия назарияси ва услубиети предмети ҳам ўзининг асосий тушунчаларига эгадир. Ана шу тушунчаларнинг мазмуни ва моҳиятини англаб олмасдан туриб, жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти ҳақидаги фанни мукаммал эгаллаб бўлмайди.
Биз қуйида келтирадиган тушунчалар муайян тарихий даврда пайдо бўлган, бу тушунчаларнинг хажми ва мазмуни ўзгариб келган, ўзгараверади ҳам. Жисмоний тарбия тўғрисидаги бизнинг билимларимиз бойиб боргани сари, амалиёт ривожланган сари улар чуқурлашиб, аниқлашиб бораверади.
Жисмоний тарбия назариясида фойдаланиладиган асосий тушунчалар қуйидагилардир: «Жисмоний маданият», «Спорт», «Жисмоний тарбия», «Жисмоний камолот», «Жисмоний ривожланиш».
Ушбу махсус тушунчаларни ўзлаштириш учун фанда ва маиший хаётда учрайдиган анча умумий ҳар актерга эга атамаларни билиш керак. Чунки бирор бир касбга оид махсус атамалар умумий, таянч тушунчаларнинг асосида шаклланади.
Жисмоний маданият учун таянч тушунча бўлиб, «маданият» ҳисобланади. Бу бутун инсоният жамиятига ва ҳар бир инсонга тегишли бўлган жуда мураккаб ва кўп киррали кўринишдир.
Илмий тил билан айтганда маданият – инсон, синфлар ва бутун жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларни ўзлаштириш, яратиш,асраш ва кўпайтириш бўйича фаолиятининг усули ва сифат томонидир. Демак, маданият – бу ҳам фаолият жараёни, ҳамда унинг натижасидир.
1. Жисмоний маданият – умумий маданиятнинг бир қисми бўлиб, жамият томонидан инсонларнинг жисмоний камолотга эришиши учун яратилган ва фойдаланилаётган моддий ҳамда маънавий ютуқ ларининг йиғиндисидан иборатдир (5,7,10).
Моддий ютуқлар деганда машғулотлар ўтказишга мўлжалланган турли хил иншоатлар, махсус асбоб-ускуналар, молиявий таъминот, инсонларнинг жисмоний камолат даражаси (уларнинг спортдаги ютуқ лари ҳам) тушунилади. Маънавий ютуқлар деганда эса – жисмоний тарбия тизимининг ғоявий, илмий ва ташкилий йўналишини таъминловчи махсус илмий ва амалий ютуқ лар тушунилади.
2. Жисмоний маданиятнинг фаолият кўрсатаётган томони бўлиб жисмоний тарбия ҳисобланади. Педагогикада тарбия деб инсонга таъсир жараёни, унда жамиятнинг аҳлоқий -маънавий, ижтимоий – сиёсий идеалларига мос қобилиятларни ривожлантириш жараёни тушунилади. Жисмоний тарбия- инсонни жисмоний камолотга эриштиришга қаратилган педагогик жараёндир.
3. Жисмоний ривожланиш – турмуш шароитининг, хусусан тарбиянинг таъсирида киши организми биологик шакллари ва функцияларининг вужудга келиши, ўзгариши жараёнидир( 6,7).
4.Жисмоний камолот-бу ҳар томонлама ривожланишнинг ва одамда ҳаракат қилишга тайёр бўлиб туришнинг тарихан вужудга келган даражаси бўлиб, унинг ишлаб чикариш, турмуш, бир сўз билан айтганда жамият талабига мослик даражасидир.Бу тушунча котиб қолган, доимий эмас. Жамият ривожланиб боргани сари инсонларнинг жисмоний тайергарлигига талаб ҳам ошиб боради, демак бу тушунча ҳам ўзгариб боради.
5.Спорт- жисмоний маданиятнинг органиқ бир қисми бўлиб, жамият томонидан яратиладиган ҳамда инсонларнинг ўйин, жисмоний фаолияти учун фойдаланиладиган, олдиндан аниқлаштирилган ҳаракатларда мусобакалашиш йўли билан намойиш қилинадиган қобилиятларни махсус тайёрлашга қаратилган жараёндир. Спорт – бу мусобакалашмокдир.
6.Ўзбекистон жисмоний тарбия тизими – жисмоний тарбиянинг ғоявий , илмий- услубий негизлари бирлигидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фукароларининг жисмоний тарбиясини амалга оширадиган ва назорат қиладиган давлат ҳамда жамоат ташкилотлари бирлигидан иборат.

Download 25.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling