Jismoniy tarbiya va sport universiteti


Тарбия принциплари ҳақида тушунча


Download 2.09 Mb.
bet58/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

8.4. Тарбия принциплари ҳақида тушунча

Республикамизда таълим тўғрисидаги қонунни амалга ошириш, таълим тарбияни замонавий талаблар даражасида олиб бориш, мактабларни миллийлаштириш борасидаги ишлар маданий маънавий тараққиётимизда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмокда.


Тарбия жараёнининг моҳияти шу жараён учун характерли бўлган ва муайян қонуниятларда намоён бўладиган ички алоқа ва муносабатларни акс эттиради.
Тарбия аввало тарбияланувчи шахсининг таркиб топиш жараёнига раҳбарлик қилишни тақазо этади. Лекин тарбияни бундай тушуниш бир томонлама бўлиб, ўзбек мактабининг янги вазифаларига тўла жавоб бера олмайди.
Шунинг учун ўзбек педагогикаси болаларнинг фаолиятини ташкил этишни, уларнинг тўғри ахлоқ тажрибаларини эгаллашлари учун шароит яратишни тарбиявий жараённинг муҳим томони деб ҳисоблайди.
Тарбия принциплари (тамойиллари) бу тарбиянинг мазмуни, ташкил этилиши ва усулларига қуйиладиган асосий талабларни белгиловчи дастлабки қоидалардир.
Бу ғоя ва қоидалар янги кишини тарбиялаш тўғрисидаги таълимотга, мустақил жамият шароитида амалга оширилган тарбиявий ишларнинг бой тажрибаларига суянади ва тарбиявий ишларни турли ташкил этишга ёрдам беради.
Бу маънода Президентимиз И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг XIV сессиясида сўзлаган нутқида шундай деган: "Эркин фуқаро маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб вазифадир. Бошқача айтганда, биз ўз хақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз куч ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган вокеа ходисаларга мустақил муносабат билан ёндошадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халк манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак".
Тарбия принциплари ўқитувчи тренерларга, йўл йўрик кўрсатувчи қоидалар бўлиб ҳисобланади, янги кишини шакллантириш вазифалари билан белгиланади.
Тарбиявий жараёнда бу принципларга риоя килиш, уни самарали ва натижалироқ қилади.
8.5. Тарбия принципларининг (тамойиллари)
Ана шуларга асосланиб тарбия принципларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling