Jismoniy tarbiya va sport universiteti


-принцип. Тарбиянинг мақсадга қаратилганлик ва ғоявийлик принципи


Download 2.09 Mb.
bet59/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

1-принцип. Тарбиянинг мақсадга қаратилганлик ва ғоявийлик принципи. Бу педагог бутун фаолиятини ўсиб келаётган авлодни ғоявий, ахлоқий ва ижтимоий муносабат рухида тарбиялаш вазифаларига буйсундириш демакдир. Бу принцип педагог фаолиятини янги, ҳар томонлама камол топган кишини тарбиялаш иши учун курашга йўналтиради.
Хар бир ўқитувчи тарбиячи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди, хамда мактаб иш шароитларини ҳисобга олган холда ўқувчиларни тарбиялашнинг шакл ва усулларини танлайди.
Спорт амалиёти шароитида бу принципни амалга ошириш демак ўз шуғулланувчилари онгига спорт машғулотларининг юксак ижтимоий мақсадларини етказиш, уларда принципиаллиқ ғоявийлиқ ўзи ва ўртоғининг хулқ-авторидаги камчиликларга, спорт этикаси нормаларининг бузилишига муросасиз бўлишни тарбиялашдир.
2-принцип. Тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқлиги принципи. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ўсиб улғайишига ва шахснинг шаклланишига ҳаёт ва меҳнат катта таъсир этади.
Бошқа томондан болаларни тарбиялашдан мақсад уни турмуш учун тайёрлашдир. Шундай экан, мактаб ва тарбия муассасаларида олиб бориладиган таълим ва тарбия ишлари турмуш билан мустаҳкам боғланган бўлиши керак.
Болаларни ҳаёт билан таништириш йўллари ва шакллари хилма хилдир.
Тарбиянинг турмуш билан боғланиши ўқувчиларнинг қизиқиш доираларини кенгайтиради, уларни жамиятга фойдали бўлишга, жамият учун зарур бўлган бойликларни ишлаб чиқаришда фаол қатнашадиган қилиб етиштиришни таъминлайди. Шунингдеқ ўқувчиларни ижтимоий фойдали фаолиятга ва ижтимоий ҳаётга тортиш хам муҳимдир. Ўқувчиларни, айникса катта ёшдаги ўқувчиларни оммавий байрамларда, спорт мусобақаларида, бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида иштирок эттириш каби шакллари кенг тарқалгандир.
Демақ ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаётда иштироки уларни ижтимоий-сиёсий тарбиялашнинг ва уларда ижтимоий активликни ривожлантиришнинг энг яхши ва самарали йўлидир.
Бу принцип, спорт билан шуғулланувчилар мамлакатимиздаги ва чет эллардаги кундалик воқеалар билан мунтазам суратда танишиб боришлари зарур деган талабни хам билдиради. Шу мақсадда, спорт командалари ва коллективларида доимий равишда сиёсий ахборотлар, газеталар ўқиш, телевидение кўрсатувларини томоша қилиш ва бошқалар ўтказиб турилади.
Меҳнатнинг тарбиявий таъсир кучи ғоят каттадир. Меҳнатда иштирок этиш ва унумли меҳнат қилиш билан шахс ўз қобилияти ва истеъдодини намоён қилади. Меҳнат ёш авлоднинг тарбияси учун жуда катта воситадир.
Ўқув фаолияти ва ижтимоий фойдали меҳнат ўқувчи шахсига ижобий таъсир этади. Бу икки фаолиятнинг қўшилуви болани фаоллаштиради, ташаббускор қилади ва шу билан хулқ бирлигини таъминлайди.
Меҳнат болаларга сиёсий-ғоявий тарбия бериш учун, уларда дунёқарашини тарбиялаш ҳамда маънавий жиҳатдан камолга етказиш учун замин ҳозирлайди.
Киши умумманфаати учун меҳнат қилмасдан туриб ҳар томонлама ўса олмайди. Шунинг учун хам оилада хамда мактабда болаларни илк ёшлигидан бошлаб меҳнатга муҳаббат ва ҳурмат рухида тарбиялашга алоҳида эътибор берилади.
Мактаблардаги ўқув ишларида хам, тарбиявий ишларда хам меҳнат марказий ўринда туради. Мактабда ўқишнинг ўзи хам меҳнатдир.
Таълим жараёнида болаларнинг ўқув ишларига боғлик бўлган ўқув вазифаларини қунт билан бажариш, шу билан бирга ўқишни турмуш билан боғлаш, ўқиш юзасидан турли амалий вазифаларни бажариш билан боглик бўлган меҳнат ўқувчиларда ақлий ва жисмоний меҳнат кўникма ва малакаларини тарбиялайди.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбия ишларини кўпчилиги меҳнат тарбияси билан мустаҳкам боғлангандир.
Меҳнатда тарбиялаш принципи болаларнинг психологик ва ёш ҳусусиятларини ҳисобга олишга асослангандир.
Ёшлар серҳаракат бўладилар ва фаолиятга интиладилар. Улар ўз куч ва қувватларини турли машғулотларга, аввало меҳнатга сарф қиладилар. Пассивлиқ сусткашлиқ ишсиз ўтириш бола табиати учун ёддир. Меҳнатда инсоннинг кучи, имконияти, характери, ўз билимини амалда ишлатиш кўникмаси руёбга чиқади.
Болаларни меҳнаткаш, меҳнатни ҳурматлайдиган қилиб тарбиялаш, назария билан амалиёт бирлиги тўғрисидаги принципни амалга оширишга имкон беради.
Таълимни меҳнат билан қўшиб олиб бориш, меҳнат ёрдами билан тарбиялаш принципини амалга ошириш туфайли болаларда ахлоқий фазилатлар, характер белгилари камол топади.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling