Jismoniy tarbiya va sport universiteti
-принцип. Ўқитувчи, тренерлар, жамоат ташкилотлари ва оиланинг талаб ҳамда тарбиявий таъсирларнинг бирлиги принципи
Download 2.09 Mb.
|
ЖТ ва СП ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-принцип. Тарбияланувчиларни ёш ва индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олиш принципи.
6-принцип. Ўқитувчи, тренерлар, жамоат ташкилотлари ва оиланинг талаб ҳамда тарбиявий таъсирларнинг бирлиги принципи. Тарбияланувчининг шахсий фазилатлари оила, атроф муҳит, ўртоқлар, ўраб олган катта одамлар, жамоат ташкилотлари, педагоглар коллективи ва бошқалар таъсирида шакллана боради. Бу эса бутун тарбиявий зўр бериш ва таъсирларни келишиб туриб ва бир -бирига мувофик холда олиб боришини талаб килади.
Турли-туман таъсир этиш доираси орасида спорт коллективлари ва тренернинг роли ҳар қанча кўп бўлса-да, бироқ тарбиявий таъсир этишнинг бошқа доираларини хам эсдан чиқармаслик керак. Ота-она томонидан, мактаб коллективи томонидан, тренер томонидан қўйиладиган талаблар ягона бўлиши ва бир-бирини инкор этмаслиги жуда муҳимдир. 7-принцип. Тарбияланувчиларни ёш ва индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олиш принципи. Тарбияда бу принципни амалга ошириш аввало ўқувчиларнинг ёши, кучи, жинси ва имкониятларига мувофиқ равишда улар учун фаолият турини танлашни назарда тутади. Болалар мактабда ривожланишнинг турли даврларини: болалиқ ўсмирлиқ балоғат йўлларини босиб ўтадилар. Шу даврлар ичида ҳаёт, инсон ва ўраб олган дунё ҳақида аниқ билимларга эга бўладилар. Уларнинг ахлоқи ҳам ўзгариб боради. Шу йиллар ичида боланинг ахлоқий туйғулари ривожланади, онги билан хулқи ўртасида уйғунлик вужудга келади, характери таркиб топади, ўз хулқи ва ҳатти-харакатларини эхтиёжга ва шароитга мувофиқлаштиришга интилиш одатлари тарбияланади. Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига кўра уларга бериладиган тарбиянинг мазмуни, уларга нисбатан педагогик раҳбарликнинг характери хам ўзгариб боради. Масалан: Бошлангич синф ўқувчилари мактабда ўз асосий вазифаларини: ўзини мактабда, уйда, кучада қандай тутиш қоидаларини билиб оладилар. Бундай одатларни уларга намуна кўрсатиш, тушунтириш йўли билан сингдирилади. Мактаб даврида, улар ҳаётини, катталар уюштириб ва унга бевосита раҳбарлик қилишлари керак. Болаларга кучи етмайдиган вазифаларни топширмаслик керак. Чунки бундай талабларни бажара олмагач, болаларда ўз кучига шубха уйгонади, бу уларнинг ақлий, жисмоний ва ахлоқий ривожланишига салбий таъсир этади. Ўсмирлар ўзларининг кучларига ортиқча баҳо беришга мойилдирлар. Масалан: улар спортга қизиқиб, жон диллари билан шуғулланадилар, кўпинча оғир ва қийин машқларни ижро этиш натижасида ўзларини қийнаб қўядилар, организмни зўриқтирадилар. Ўқитувчи ва тарбиячилар болаларга нормал ўсишга халақит берувчи, зарар келтирувчи зўриқишлардан сақланиш кераклигини тушунтириб беришлари керак. Тарбия беришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан ташқари, хар қайси боланинг ўзига хос (индивидуал) хусусиятларини ҳисобга олиш ҳам катта аҳамиятга эга. Болаларнинг жисмоний ва маънавий ўсишида бир қадар умумийлик бор. Бироқ болаларнинг ёши, бўйи бир хил бўлса ҳам уларнинг мижози, характер ҳусусиятлари, қобилияти, қизиқишлари, иродавий сифатлари ҳар хил бўлади. Бу фарқлар, болаларнинг хулқида, ўқиш ва меҳнатида акс этади. Download 2.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling