8-принцип. Тарбия жараёнининг тизимлилиги ва изчиллиги принципи. Ёш авлодни тарбиялашда кўзланган натижага эришиш учун тарбиявий ишлар тизимли ва изчил олиб борилиши керак.
Тарбиянинг мураккаблиги шундаки, уни яхши уюштирилган биргина иш ёрдамида ёки қисқа вақт ичида хал қилиб бўлмайди. Тарбиялашда амалга ошираётган барча ишларимиз боланинг олдинги эгаллаган ахлоқий малака ва одатларига асосланиши уларнинг ҳаётий тажрибаларига суяниши керак. Шу асосда тарбиявий ишлар мазмунан кенгайиб, мураккаблашиб боради.
Синфда дарс жараёнида олиб борилган тарбия синфдан ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган тарбиявий ишлар билан қўшилиб кетади.
Болалар билан олиб бориладиган ҳар бир тарбиявий иш бутун тарбия ишларининг ажралмас бир қисми сифатида олиб борилган тақдирдагина таъсири кучли бўлади.
Тарбия ишидаги изчиллик ва тизимлилик принципи шундан иборатки, ҳар бир тарбиявий иш мактаб умумий тарбиявий режасига асосан маълум изчилликда, олдинги ишларнинг мантиқий давоми сифатида тарбия соҳасида қилинаётган ишларни ривожлантирсин, мустаҳкамласин ва янада юқори даражага кўтарсин.
Тарбия беришда тизимлилик принципи тарбияни амалга оширадиган барча звеноларининг оила ва мактаб, мактабдан ташқари тарбия муассасалари спорт секқиялари кенг жамоатчиликнинг ҳамжихатлик ва бамаслаҳат иш кўришини кўзда тутади.
Тарбия жараёнида тизимлилик ва изчилликни талаб этадиган муҳим шартлардан бири тарбия соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш ва мустахкамлашда уйгунликка риоя этишдир.
Шундай қилиб, юқорида, берилган тарбия принциплари ёрдамида тарбия жараёнида юқори натижаларга ва тарбиянинг тўлақонли бўлишга эришиш мумкин.
9-принцип. Тaрбиядa миллий вa умуминсoний қaдриятлaрнинг устунлиги принципи. Ўқувчилaрни Вaтaнимиз қaдриятлaри вa ғoялaр ҳaр ҳил миллaт ўқувчилaрини бирлaштирaди, ўқув вa мeҳнaт фaoлиятлaрини уюштиришгa ёрдaм бeрaди.
Ҳaлқимизнинг кўп aсрлик қaдриятлaрини, улкaн вa бoй мaдaний мeрoсини чуқур билмaсдaн, миллий ўзликни aнглaш, миллий ғурур туйғусини қaрoр тoптириш мумкин эмaс. Ўзбeк ҳaлқи кўп aсрлик тaриҳий тaрaққиётдa кaттa мaдaниятни ярaтди. У ярaтгaн бoйликлaр ёшлaр тaрбиясидa муҳим вoситa бўлиб ҳизмaт қилaди.
Do'stlaringiz bilan baham: |