Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet13/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

11
Н И К

Бу сафар у билан анча овора бўлдим. Бошқа иложим қолмади. Шундай ёнимда турганча қичқирар, мени айбларди! Мени ёлғончисан деди! Мен ёлғончиманми, мен-а? У, ҳатто, нима деганининг фарқига етмас, бўса олиб тинчлантирмасам ақлдан озишим мумкин эди.


Уни Лука қучоқлаганда чидаб туролмадим. Ноа менда қолган озгина сабр-тоқатдан ҳам жудо қилди. Мен ўтимишда нима бўлса унутаёзган эдим, энди уни яна ўзга билан кўрдим. Қанча ойлар ўтиб яна кўришганимизда ҳамма кўргулик қайтадан бошланди. Мен унинг хиёнати-ни билган ўша лаънати тунни қайта бошимдан кечирган-дай бўлдим.
Унинг келишган сарви, мен билганга қараганда озғин-роқ қоматини ҳис қилиш, мени ақлу ҳушдан жудо қилди. Қалбимга яна ҳиссиёт қуйилиб келди. Яна бир неча со-нияга мен аввалгидай, қулоғимгача унинг муҳаббатига кўмилган ҳолга тушдим. Мен унга доимо ўзига тортиб турган зиёга қониш учун боққанимда, ўша таниш кўзлар-ни кўрдим, бироқ уларда афсус-надомат, зерикиш каби ўзга ҳисларни ҳам пайқадим… Мен гўё ўтмишга қайт-гандай, ҳақиқатни билиб яна азоб тортгандай бўлдим.
Тимсоллар… менинг тасаввуримда пайдо бўлиб ҳами-ша қийнаб келган лаънати тимсоллар яна намоён бўлди. Кўрпада ҳаловатдан ўнтаб ётган Ноа, шунчали сезгир, ҳиссиётли , бегуноҳ. Кўриб яна ҳушимни йўқотган ҳолга тушгандай, унинг ҳокимлигига бўйсунгандек бўлдим.

Менинг хатоларим


Аммо бу ҳиссиётли товушлар эгаси мен эмас, ўзга киши эди. Уни менинг қўлларим самимий эркаламай ўзга қўл тезоб кескин силаган эди. Бу қўллар меники каби муҳаббатга йўғирилган бўлмаса ҳам Ноага хуш ёқарди. У лаззатланиб мени эмас, ўзганинг номини қичқирар эди.


Бундай пайтда устимдан муздай сув қуйишгандай бў-лардим. Уни ўзимдан нари суришга, бўйнимга чирмашиб бунга қаттиқ қарши бўлишига қарамай , мажбур бўлдим.
Эҳтимол, у мени кетолмайди деб ўйлагандир, аммо бунинг уддасидан чиқдим, мен кетдим.
Энди бутун тунни мижжа қоқмай уйқусиз ўтказиб, ожизликнинг яна бир жазавасини бошимдан ўтказиб, ҳаммасини асфаласофилинга суриб ташлаб, ҳаммасини унутиб, унинг хонасига бориб бошлаган ишимизни ни-ҳоясига етказайлик деб ялинишимга озгина қолганди.
Мен кетиш пайти келганини пайқадим. Мен чамадонимни олиб хонадан чиқдим ва телбанамо Ноанинг эшиги олдида тўхтадим. Кўзимни юмдим, у мендан атиги бир неча метр наридада турганини ҳис этиб аччиғим келди. Эҳтимол, бизнинг учрашганимиздан кейин тунни йиғлаб ўтказгандир, яна ўтган хатоларни тузатиш иложи йўқлигини ҳис этгандир деб ўйладим, бор кучимни тўпладим ва кетдим.
Ўзимнинг арзимас озгина буюмларимни машина юкхонасига жойлаб у ердаги бир шиша сувни олиб юзимни ювдим, ёшланиб хира тортган кўзим сал равшанлашди. Ўзимнинг тахтамни олдим ва пляжга бордим. Жоржикада бир неча соат тинчланишга ҳаракат қилиб серфинг билан бир неча соат мобайнида тўхтамай шуғулландим. Мени Ноадан узоқроқ юришга даъват қилаётган ҳамма нарсадан мазмун-маъно топишга ҳаракат қилдим. Мен пляжда тонг отгунча бўлгач, хонамга қайтдим, душга тушдим ва бу чўзилиб кетган сафарни якунлаш пайти келганини пайқадим.
Мерседес РОН

Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling