Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
5
Ник Соат кечки олти бўлганди, мен ҳамон Нью– Йоркдаман. Менинг жадвалимни бошқараётган котиба адашиб рўйхатга ёзилган иккита ландовурни менга рўпара қилди, икки соатдан бери маънисиз саволларга жавоб бериб вақтим кетарди. Ниҳоят, учрашувни якунлаб хонамга кирдим, соатимга қарадим ва дастлаб белгилаган вақтимдан анча кечикиб боришимни пайқадим. Хемптонга тиғиз пайтдан кейиноқ бориш ақлсизлик бўларди, аммо мен сафарни яна ортга суралмасдим. Мен бўшаганимда Стив ташқарида кутиб турарди. – Николас, – у бошини букиб қичқирди ва мен узатган кичикроқ чамадонни олди. – Йўллар қандай, Стив? – сўрадим машинанинг пасса-жирларга аталган ўриндиғига ўтирар эканман. Бир неча сония кўзни юмиб бошдаги фикрлар гирдобини тинчи-тиш керак эди. – Худди олдингидек, – деди Стив машина рулига ўтирар экан ва машинани шаҳарнинг шарқий қисмига қараб ҳайдади. Агар кучли тиқилинч бўлмаса, биз икки соат юришимиз керак. Стив менинг ўнг қўлим бўлиб қолганди. Мени айтилган ерга ўз вақтида етказар, хавфсизлигимни таъминлар, уммуман, ҳамма нарсада ёрдам берарди. У бизнинг оилада мен етти ёшимга тўлар-тўлмас вақтимдан бери хизмат қилар, шунинг учун мени яхши билган кишилардан бири бўлиб, қачон мен билан гапириш, қачон жим туришгача ҳавосини олганди. Менинг хатоларим У бошқа кимларгадир қараганда яқин кунларда олдинда мени нима кутаётганини яхши биларди. Шунинг учун у тинчлантирувчи секин ҳам, тез ҳам эмас; унча паст эмас, жуда мос бир хил, менга жуда ёқадиган ритмга эга мусиқани қўйди. Мен кетаётган тўйда ўз устимдан назоратни йўқотиб қўймай, йўқ мен ўзимни қўлда ушлайман, ўзимни, ўз асабимни асрайман. Умуман фил суягидан тикланган, ҳозир мен яшаб турган, фаолият кўрсатаётган, узун, баланд, давомли, йироқ, айниқса Ундан йироқ минорани йиқилишига сабаб бўладиган, таҳдид солувчи барча нарсани маҳкам назорат қилишда кўмак бераётганидан миннатдор эдим. Бир ярим соатдан кейин биз шўнғиб кетган трассадаги АЁҚШда ёқилиғи қуйишга тўхтадик. Мен пича ухлаб ўзимни босиб олганимдан кейин, ўрин алмашиб рулга ўтиришни истадим. Стив қарши эмасга ўхшади. Бундан ташқари, тўсатдан, у мен билан гаплашиб кетишини истаб қолдим. Рухсат берилган тезликка қараганда жадалроқ юриб, биз "Никс" ва "Лейкерс" ўртасидаги ўйинни муҳокама қилиб Хемптонга кириб келганимизни пайқамай қолдик. Биз Нью-Йоркнинг бой хотиралар қолдирган бу штатига кирганимизда мени ҳиссиёт қамраб олди. Волидалар пляжли уй сотиб олишди: бу тўй совғаси эди. Унча катта бўлмаган уйни атрофдаги хонадонлар билан сира ўхшаш жойи йўқ. Биз учаламиз бутун ёзни шу ерда ўтказдик. Агар мени хотирам алдамаса, бу уй биз оила сифатида мужассам бўлиб яшаган, унча кўп бўлмаган масканлардан бири эди. Дадам Монтока пляжида менга серфингни ўргатди. Энди бор кучим билан интилардим, дадам мен билан фахрланишини истардим. Бошимда шу фикрлар айланганича Женнанинг волидалари яшайдига кўчага бурилдим. Онам жўнаб кетганда, дадам доим мени Хэмптонга олиб келар, бутун ёзни Тэвишлар билан ўтказардик. Ана шу пайтда биз илк Мерседес РОН бор ўпишгандик…Худойим-эй, мен қанча асабийман, Женна бўлса қанчалик сокин.Унинг учун бу шунчаки эксперимент холос, мен бўлса сал бўлмаса қочиб қолардим.
Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling