Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг
Download 5.73 Mb.
|
2Жияним Барга (2)
2
Ноа Мен вокзалга кеч соат еттига яқин келдим. Қуёш ҳали уфқ ортига яширингани йўқ. Июл ўрталарида у тўққизга яқин ботади. Поезддан тушиб, оёқларни ёзиб юриш, денгизнинг илиқ ҳидини сезиш, қирғоқдан эсаётган салқин шабода хуш ёқади. Мен анчадан бери пляжга бормага ва уни соғиниб қолгандим. Менинг универси-тетим денгиздан икки соатли йўлда жойлашган, яна мен иложи борича онамнинг кўзига ташланмасликка ҳаракат қилардим. У билан муносабатимиз ёмонлашган, бунга анча вақт ўтган бўлса-да, лекин яхшиланиш бўлмаганди. Вақти-вақти билан биз узоқ гаплашардик, мавзу менга ёқмаган жойга келиб тўхтаганда, мен гўшакни дарҳол илиб қўярдим. Женна мени машинаси билан вокзал олдида кутарди. Мени кўриши билан ўзининг оқ кабриолетасидан ирғиб тушиб истиқболимга югурди. Мен ҳам худди шундай қилдим ва биз йўл ўртасида учрашдик. Биз бир-биримизни қучоқладик ва худди телбалардек ирғидик. – Сен шу ердамисан! – Шу ердаман! – Мен эрга тегяпман! – Сен эрга тегяпсан! Биз иккаламиз қаттиқ кулдик, то биз ҳосил қилган тиқилинчдаги машиналар сигнали ажралишга мажбур қилмагунча шундай турдик. Биз кабриолетга ўтирдик ва мен жуда кўп иш қилиб эсанкираб қолгани, "муҳим кун" олдида яна қанча ишлар қилиши лозимлигини тинимсиз гапириб келаётган дугонамга тикилиб бордим. Мерседес РОН Аслида бизни якка қолиб гаплашадиган атиги икки кун вақтимиз қолганди, меҳмонлар кўп куттирмай келади. Энг яқин дўстлари унинг уйида қолади, бошқа- ларни ё Хемптонда уйлари бор ёки шу ҳудудда яшай-диган дўстлариникига боришади. Мен "уй" деганда алоҳида оилавий бинони назарда тутяпман. Женна атайлаб шу санани танлаганди. Ҳаммани келиб-кетишга қийнамаслик учун тўйга таътил вақтини танлаган. Дўст-яқинларнинг кўпи шу ерда ёки яқин жойга келишганди. – Нао, мен телбанамо режа туздим. Кейинги бир неча кун биз пляжда ётамиз, спорт майдонига борамиз, еймиз, ва "Маргарита" ичамиз. Бу мени қизчалигимдан ёқтирган релакс усули, шуни хоҳлайман. Мен бош ирғадим , кўзларим эса атрофдаги манзараним кузатиб тўймасди. Худойим-эй, бу жойлар ажойиб! Мен ўзимни ўн еттинчи асрнинг колониал даврига тўсатдан тушиб қолгандек ҳис этардим. Оқ ғиштдан қурилган чўзиқ, чиройли черепицали олди айвон қишлоқ уйлари, эшик олдида тебранувчан беланчак шаклидаги креслолар. Мен Лос-Анжелоснинг амалий оддий усулига шунчалик ўрганиб қолибманки, бошқа жойлар бундан ҳам гўзал манзара касб этишини унутиб қўйибман. Биз қишлоқдан узоқлашган сари мен кенг жой эгаллаган салобатли биноларни кўра бошладим. Женна денгиз тарафдаги иккинчи тоифали йўлга бурилди, мен узоқда ёрқин жигарранг томли баланд салобатли бинони кўрдим. – Фақат бу менинг уйим дема... Женна кулди ва машина қутисидан ниманидир олди. Тугмачани босган эди салобатли дарвозанинг табақалари овозсиз очилди. Мана бу – таассурот ҳосил қилувчи кат-та чиройли уй. Атроф колониал давр усулида сифатли қурилган, модерннинг ҳач белгиси йўқ жойлар. Жуда яқинда тўлқиннинг қирғоққа урилиши эшитилаётган денгиз томонга Менинг хатоларим ўтилади. Қатор хира фонарлар ёритган йўл ўндан ортиқ машина жойлашадиган майдончага боради. Оқ ғиштдан қурилган салобатли бинониг залворли устунлар кўтариб турган чиройли айвони бор. Бинони ўраб турган боғлар шунчалик яшил эдики, анчадан бери бундай чиройни кўрмаган эдим. Дарахтлар ичида иккита баланд эман худди кирганларни салом билан қарши олаётгандай туюларди. – Тантана шу ерда бўладими? Ажойиб экан, Женна! – мен машинадан тушиб завқимни яширолмай қичқириб юбордим, бу улуғвор қурилишдан кўзимни узолмай, ўзим ўрганган жойга таққосладим, мен Лейстеровдаги уйда турардим, бу ерда бари бўлакча, сеҳрли, афсонавий. – Йўқ, маросим бу ерда бўлмайди. Аввал, шу ерда ўтказишни истагандик. Отам билан маслаҳатлашгач, биз доим бўлишни хоҳлаган жойда маросимни ўтказиш жуда ажойиб бўлишини тушундим: бу ердан бир соатлик йўл нарида узумзоримиз бор, мени болалик пайтимда отам доим олиб борарди. Ҳалигача эсимда бир сафар отда бор-дик, дадам мен шу ерда тўй қилиб турмушга чиқишимни хоҳлашини айтди, бу ерни сал-пал жоду хусусияти бор экан. Ёшим ўнда эди, худди маликаларга ўхшаб тўй қилишни истардим. Дадам ҳамон шуни эслайди. – Шу ерни танлаган экан, ғаройиб жой бўлса керак? – Ҳа, сенга ёқади, бу ерда кўп тўйлар ўтади. Биз бирга зина олдига келдик ва ўн поғана босиб, айвонга кўтарилдик. Мен оёғим остида ёғочнинг енгил ғичирлашини эшитдим ва бу менга осмонда чалинган илоҳий мусиқага тенгдек туюлди. Сиз ичкарида нима борлигини тасаввур қилолмайсиз: эман полли ғоят катта очиқ бўшлик. Ўртада модерн усулида қурилган юмалоқ камин атрофига айлана шак-лида терилган бир неча диван турарди. Юмшоқ кресло-лар қўйилган кутубхона иккинчи қаватга кўтарилувчи зина олдидаги яна бир бўшлиқни эгаллаганди. Мерседес РОН Иккинчи қаватда атрофни томоша қилиш имконини берадиган балюстрада жойлашган. – Женна, бу ерга қанча одам келади? Женна пиджагини диван устига ирғитди ва биз ошхонага кирдик У ҳам кенг бўлиб, меҳмонхонани эслататадиган жиҳозланганди: нонушта учун мўъжаз стол, атрофига малла рангли креслолар терилган. Кенг ясси панорама сингари ойнаванд эшикдан катта боғ томон чиқилишини кўрдим, ундан бир неча метр ўтилгач, беғубор оқ қумли пляж орқасида квадрат шаклидаги катта бассейн кўринарди. ̶ Шу ерда яшаймизми? – Кўрамаз... умуман иккаламиз, Лайон ва Ник билан ўнтачамиз шу ерда, қолганлар шу атрофдаги уйлар ёки портдаги меҳмонхонада жойлашади. Мен Никнинг номини эшитиш қанчалик оғирлигини сездирмаслик учун нигоҳимни деразага қаратиб бошимни бепарво силтаб қўйдим. Аммо Женна фаҳмлади, совутгичдан икки шиша занжабилли ичимлик олиб бирини узатди ва кўзига қарашимга мажбур қилди. – Ноа, орадан ўн ой ўтди, сенга оғирлигини биламан, мен шунча вақт кутдим, чунки иккита яқин дўстимсиз тўй қилолмас эдим. Аммо... сени ҳамма ишинг ўрнида-ми? Мен уни ўшандан бери кўрдингми демоқчиман... – Тушуняпман, Женна... сени алдамоқчи эмасман, энди менга барибир, мен бу нарсани бошимдан ўтказдим, бу ғалатида... Биз иккаламиз буни тугашини биламиз, биз амалда битта оиламиз... Буни иккаламиз яна кўришгач, вақт ҳал қилади. Женна бош ирғади ва нигоҳимни ундан яширишга уриндим. Ник ҳақида гап кетганда ўзимни юпқа муз устида кетаётгандек омонат сезар, одамлар менинг кўзимни кўришларини истамас эдим. Мен ўзимнинг ғамимни яшира олардим, илгари ҳам уддалардим, кунма- кун ҳозир ҳам уддалаяпман. Менинг хатоларим Менга уқубат керак эмас. Мен муносабатимизни барбодга олиб келдим ва парчаланган юрак билан танҳо қолишим одилона жазо бўлади. Женна тезда менга аталган хонани кўрсатди, раҳмат айтдим, бугун анча хориган эдим. Женна душ қандай ишлашини тушунтиргач, мени эҳтирос билан қучди, кетар экан бош ирғади, мириқиб дам олишимни тилади, эртага бизни ҳеч нарса тўхтата олмаслигини билдирди. Мен жилмайдим, у кетгач илиқ, тинчлантирувчи ванна қабул қилиш учун кранни очдим. Мен истиқболдаги кунлар оғир бўлишини билардим. Женна мени мутлақо нажотсиз, маҳзун кўрмаслиги учун ўзимни идора қилишим лозим. Келгуси ҳафтада ҳаётимдаги энг муҳим спектаклни ўйнашим лозим, бу фақат Женна учун эмас, Николас учун ҳам. Агар у менинг ожизлигимни пайқаса, охир оқибат, юрак ва қалбимни вайрон қилади, якунда унга худди шу керак. Мен анча барвақт турдим, чунки хонанинг пардалари очиқ экан. Деразадан океаннинг тўлқинларини кузатдим, улар менга хайрли кун тилаётгандек эди. Мен денгизга шунчалик яқин эдимки, ҳатто оёқларим остида қирғоқнинг қумини сезгандай бўлдим. Тезда кийиндим ва ошхонага чиқиб Женна ҳамда унинг рўпарасида ўтириб кофе ичаётган аёлни кўрдим. Уларнинг иккаласи ҳам мени кўриб жилмайишди. – Ноа, кел сизларни таништириб қўяй, – Женна ўрнидан туриб қўлимдан тутди. Унинг олдидаги осиёлик экани сезилиб турган каштансимон сочлари силлиқ таралган аёл жуда гўзал эди. Аёл пардозланган; ҳа бу сўз уни тасвирлашга жуда мос келади. – Бу Эмма, тўйнинг ташкилотчиси. – Жуда хурсандман, – мен унинг олдига бордим ва жилмайиб қўлини ушладим. Мерседес РОН Эмма менга дўстона қаради ва сумкасидан ёзув даф-тарчасини олиб тез-тез варақлаб ниманидир излай бошлади. – Женна сенинг гўзаллигингни гапирганди, аммо сени кўриб, таъриф озлигини билдим. Келинниг дугонаси кўйлаги сенга лол қиладиган даражада ярашади. Мен жилмайдим, ёноқларим қизарганини сездим. Женна менинг ёнимга ўтирди ва торт бўлагини тишлади. – Ҳо, маросимнинг энг гўзали мен бўлишим керак, – оғзи тўлалиги учун унинг гапини аранг тушундим, аммо ҳазиллашиб сўзлаганини билдим. Женна шунчалик чиройли эдики, энг гўзал қизлар қаторида ҳам, албатта, ажралиб турарди. – Нао, қарагин бу сенинг кўйлагинг, – Эмма менга Вери Вонг маҳсули бўлган кўйлак суратини кўрсатди. Бу алвон тусли олдида V– симон кесмаси, иккита орқада кесишадиган юпқа камари бор ажойиб либос эди. Унинг орқа томондаги кесмаси ҳам таассурот уйғотарди. – Сенга ёқдими? У гўё кўйлак ёқмайдигандек сўради! Женна мендан келиннинг дугонаси бўлишни сўраганда йиғлаб юборай дедим. Биз шартнома туздик. Агар мен келиннинг дуго-наси бўлсам,кўйлагим худди туғилган кунга қилинадиган тортлардай ўхшаш бўлмаслиги лозим. У гапимни жиддий қабул қилибди, кўйлак ҳайратдан ёқа ушлатадиган даражада ажойиб эди. – Яна ким келиннинг дугонаси бўлади? – мен жилола-ниб турган кўйлакдан кўз узолмай сўрадим. Женна менга жилмайиб қарагач сўзлади: – Мен келиннинг дугонаси якка бўлишини истадим, – унинг гапи мени довдиратиб қўйди, сира кутмаган эдим. – Тўхта... нима дединг? – ишонқирамай қичқириб юбордим. – Жиянинг Жани, ёки Жанора, яна бирининг исми нимайди?.. Женна стулдан туриб менга орқа ўгирганча, тўғри совутгич томон юрди. Эмма ёнимиздан ўтди, телефон қўнғироғига жавоб бериш, яхши эшитиш учун ошхона бурчагига борди. Менинг хатоларим Женна қулупнай ва сут олиб столга қўйди. Коктейл қилиш учун миксер келтириб елкасини қисиб сўзлади. –Женага чидаш қийин. Онам уни келиннинг дугонаси қилишга кўндирди, лекин иккита ёки битта бўлишини эшитгач, биттани маъқуллади. Биласанми, шунда уйғунлик бўлади деди. Мен кўзимни катта очдим: аъло бўлибди, маросимга келган юзлаган меҳмонлар орасида танҳо бўлибман, ким билан ўзимнинг бахтсизлигимни бўлишсам бўларкин. – Биласанми, бундан ташқари ... Меҳроб олдида Лайон битта дўсти билан туради, шунинг учун ғалати бўлади деб ташвишга ҳожат йўқ, ҳаммаси олий даражада , мута-носиб ҳолда бўлади. Дугонам айтган гапнинг маъносини чаққунга қадар миксер шовқин билан ишлаб фикримни бўғиб қўйди. Бир дақиқа... Меҳроб олдида фақат бир дўст, битта дугона... – Женна! – қичқирганча ўрнимдан туриб ошхонани кесиб унинг олдига югурдим. Дугонам миксерга қараб турарди. Унга тикилиб менга қарашга мажбур қилдим. – Мен вакил она бўламанми? Женнанинг юзида айбдорлик кўланкаси кўринди. – Кечир, Нао, Лайонинг дадаси йўқ, сен билган бўлсанг керак, Ник унинг вакил отаси бўлади. Биласанми, мен онамни вакил қилолмадим, ахир уни кузатиб боргани Лайонинг дадаси йўқ. Шунинг учун энг маъқул йўлни танлаб вакил сифатида энг яқин дўстларни танладик. Мен кўзларимни олайтирдим. Мерседес РОН – Сен нимани сўраётганингни биласанми? Биз Нико-лас билан черковга боришдан ташқари, ҳамма иш режадаги каби кетаётганини кузатиб туришимиз керак-ку. Биз фақат маросимда учрашиб қолмай барча машқларда учрашамизми? Мен бунчалигини билмаган эдим. Чунки Женна вакил онани танлаган, Никни олисда туриб кузатаман деб ўйлаган эдим... Тўғри биз битта бинода бўлардик, аммо бир-биримиз билан қўш ҳаракат қилмас эдик. Энди бўлса биз бутун маросим даврида, ҳатто бундан кейинги овқатланиш пайтида ҳам бирга бўлишимиз керак. Женна мени қўлимдан тутиб, кўзимга термилди. – Бу атиги бир неча кунга холос, Нео, – деди у мени тинчлантиришга уриниб, мен эса буни хаёлимга келтирмасдим. – Сизлар саҳифани қайтардинглар, ойлар ўтади... ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан. "Сизлар саҳифани қайтардинглар..." Ҳозирча, биттамиз шундай қилди; мен эса аксинча, нафас олган ҳавомни ичимда ушлаб вақти-вақти билан юқорига қалқиб чиқяпман. Менинг хатоларим Download 5.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling