2-машғулотга тайёрланиш учун саволлар
Оддий ва мураккаб оқсиллар, уларни фарқи, аҳамияти.
Антителолар ва антигенлар, уларни аҳамияти.
Гибридомалар, уларни аҳамияти.
Ўсимликларнинг молекуляр азот ўзлаштириши.
Ўсимликларнинг нитратларни ўзлаштириши.
Аммиакни ўзлаштириш реакциялари.
Айрим аминокислоталарнинг алмашинуви, уларнинг аҳамияти.
Хлорофилл, унинг аҳамияти.
Хромопротеидлар, уларнинг аҳамияти.
10.Гликопротеидлар, уларнинг аҳамияти.
№ 2 лаборатория машғулоти
Оддий ва мураккаб оқсиллар алмашинуви, уларнинг ўсимликларда in vitro ва in vivo шароитида синтезланиши
Машғулотнинг мақсади:
Ўсимликларда оқсиллар миқдорини Лоури усули бўйича аниқлашни ўргатиш.
Колориметрик усулда эритмадаги оқсил концентрациясини аниқлашни ва колориметрдан қандай фойдаланишни ўргатиш.
Муайян мақсадга қаратилган масалалар
Топшириқ 1
Амалий ишларни бажариш учун тегишли адабиётларни ўқиш зарур.
Оқсил табиатли препаратларни тўғри сақлашни билиш.
Оқсиллар структураларининг эритмадаги ҳолатини тушунтира билиш.
Топшириқ 2
Мураккаб оқсилларнинг алмашинуви, уларнинг ўсимликлардаги in vitro ва in vivo шароитида синтезланишидаги аҳамиятини тушунтира билиш.
Қандай моддалар мураккаб оқсилларнинг оқсил эмас қисми бўлиши мумкинлигини билиш.
Оқсиллар миқдорини қандай усуллар билан аниқлаш мумкин, уларнинг афзаллигини тушунтира билиш.
Топшириқ 3
Мақсадга эришиш учун қуйидаги амалий ишларни билиш ва бажариш керак бўлади.
1. Оқсиллар миқдорини Лоури усулида аниқлаш.
2. Оқсиллар миқдорини Биурет усулида аниқлаш.
3. Калибровкалаш чизиғини чизишни билиш.
Топшириқ 4
Ҳосил қилган натижаларни тўғри баҳолаш учун сизга бошқа фанлардан олган билимларингиз зарур бўлади.
Мураккаб оқсилларни классификацияси, уларнинг вазифалари.
Хромопротеидлар, уларнинг вазифаси, тузилиши.
Хлорофилл, унинг вазифаси.
Антителолар ва антигенлар нима, уларнинг вазифалари.
Ўсимликларнинг нитратларни ўзлаштириши, унинг аҳамияти.
Аммиакни ўзлаштириш реакциялари.
Айрим аминокислоталарнинг алмашинуви ва унинг аҳамияти.
Оқсилларнинг ўсимликларда in vitro ва in vivo шароитида синтезланишдаги аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |