Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Олинган билим натижасини текшириш учун саволлар


Download 0.97 Mb.
bet12/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Олинган билим натижасини текшириш учун саволлар



  1. Мураккаб оқсиллар қандай тузилган.

  2. Хромопротеидлар, уларнинг тузилиши, вазифалари.

  3. Гликопротеидлар, уларнинг тузилиши, аҳамияти.

  4. Липопротеидлар, уларнинг аҳамияти.

  5. Фосфопротеидлар, уларнинг аҳамияти.

  6. Оқсиллар миқдорини аниқлаш.

  7. Айрим аминокислоталар алмашинуви, уларнинг аҳамияти

  8. Аммиакни ўзлаштириш реакциялари.

  9. Трансаминланиш ва дезаминланиш, уларнинг аҳамияти.

  10. Ўсимликларда азот алмашинуви ва унинг аҳамияти.

  11. Оқсил миқдорини Лоури усули билан аниқлаш.

  12. Оқсил миқдорини Биурет усули бўйича аниқлаш.



Оқсил миқдорини Лоури усули билан аниқлаш

Оқсил миқдорини аниқлашда бу усул жуда кенг қўлланилади. Бу усул юқори сезгирликка эга бўлиб, намуналардаги 10-100 мкг бўлган оқсил миқдорини аниқлаш мумкин. Усул ароматик аминокислоталарнинг пептид боғлари ҳисобига Фолин реактиви билан ҳосил қиладиган рангига асосланган. Оқсил миқдорини аниқлаш учун калибрлаш график чизиғи тузилади. Буни тузиш учун альбуминнинг стандарт эритмаларидан фойдаланилади.


Керакли асбоблар: штатив, пробиркалар, 0,1, 1, 5 ва 10 мл ли пипеткалар, ФЭК, спектрофотометр.
Реактивлар:

  1. Натрий ишқорининг 0,1н эритмаси.

  2. А эритма: 2% ли натрий карбонатнинг 0,1н натрий ишқордаги эритмаси.

  3. В эритма: 0,5% ли мис сульфатнинг 1% ли натрий тартратдаги эритмаси. Эритмани тайёрлаш учун 10 гр натрий тартарат тузи 300 мл сувда эритилади. Сўнгра эритмага 5 г мис сульфати қўшилади ва хажми 1 литрга етказилади.

  4. С эритма: бу эритмани тайёрлаш учун 49 мл А эритмага 1 мл В эритмадан қўшилади. Бу эритма таҳлил қилишдан олдин тайёрланади.

  5. Фолин реактиви ёки Е эритмаси. Эритмани тайёрлаш учун 2 литрли колбага 100 г Na24*2H2О, 25 г Na2MoO4*H2O тузидан олиб, 700 мл сувда эритилади. Сўнгра эритмага 50 мл 85% ли H3РО4 кислота ва 100 мл концентрланган НСI кислотадан қўшилади.

Кейин эса шу аралашма солинган колбани қайтарувчи совитгичга улаб, 10-12 соат қайнатилади. Қайнатиб бўлгач, 150 г литий сульфат, 50 мл сув, бир неча томчи бромли сув қуйилади. Ортиқча бромни чиқариб юбориш учун 15 минут совитгичсиз қайнатилади. Аралашма хона хароратигача совитилиб, фильтрланади ва ҳажми 1 литрга етказилади. Фолин реактивининг кислоталиги фенолфталеин иштирокида 0,1н ли натрий ишқори билан титрланиб аниқланади. Реактив қоронғи идишга солиб сақланади. Оқсилни аниқлашда кислоталиги 1 н бўлган Фолин реактиви ишлатилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling