Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Download 0.97 Mb.
bet13/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

Иш тартиби:
Калибраланган график тузиш учун альбуминнинг стандарт эритмаси тайёрланади. Бунинг учун 4 мл альбумин 10 мл сувда эритилади. Бу эритмаларнинг 0,1 мл 40 мкг оқсил миқдорини сақлайди. Пробиркаларга 10-120 мкг альбумин оқсили эритмаси солинади. Буни тайёрлаш қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

Пробирка №

Оқсил миқдори, мкг

Оқсил эритмаси, мл

Дистилланган сув, мл

1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13

120
110
100
90
80
70
60
50
40
30
20
10
-

0,3
0,275
0,250
0,225
0,2
0,175
0,150
0,125
0,1
0,075
0,05
0,025
-

0,1
0,125
0,150
0,175
0,2
0,225
0,250
0,275
0,3
0,325
0,350
0,375
0,4

Ҳар бир пробиркага 2 мл С эритмасидан солиб, яхшилаб аралаштирилади ва хона ҳароратида 10 минут қолдирилади. Сўнгра 0,2 мл Фолин реактивидан қўшилади, пробиркаларни чайқатиб, 30 минут хонада қолдирилади. Кейин спектрофотометрда 750 нм тўлқин узунлигида оқсилсиз проба қаршисида ўлчанади. Олинган маълумотлардан график тузилади. Бунинг учун ординат ўқига оптик зичлик катталиги, абсциса ўқига-оқсил миқдори мкг қўйилади. Биологик объектда оқсил миқдорини аниқлаш учун пробиркага 0,4 мл текширилаётган оқсил (50 ёки 100 марта суюлтирилган) солиб, юқорида ёзилган шароитда иш олиб борилади. Оптик зичлигига қараб графикдан оқсил миқдори аниқланади. Кейин суюлтирилмаган объектдаги оқсил миқдори мг да ҳисобланади.


Калибралаш графиги абсциса ўқида-намуналардаги оқсиллар миқдори мкг (С); ордината ўқида- оптик зичлик кўрсаткичи (Е).


Оқсил миқдорини Биурет реакцияси бўйича аниқлаш

Оқсиллар ишқорий шароитда мис атомлари билан реакцияга киришиб кўк-бинафша ранг ҳосил қилади. Бу рангнинг қуюқлиги эритмадаги оқсил миқдорига қараб ўзгаради. Бу усул фақат оқсил миқдори юқори бўлган материалларни текширишда қўлланилади.




Иш тартиби:
Сано унидан 1-1,5 г олиб, унга 1 мл ацетон солиб, чинни ховончада 3 мл борат буфери ёрдамида эзилади. Кейин яна 1 мл буфер қўшилади ва эзиш давом эттирилади. Шу йўл билан тайёрланган аралашма 30 минут қолдирилади. Сўнгра центрифугаланади ва эритмадаги миқдор аниқланади. Пробиркага 1мл эритмадан солиб, устига 1,5 мл биурет реактивидан қўшилади. Аралашма чайқатилиб, 30 минутга қолдирилади. Кейин фотоколориметрда 1 см кювета ёрдамида 540 нм тўлқин узунлигида (яшил фильтр) кўрилади. Оқсил миқдори стандарт оқсил ёрдамида аниқланган калибрлаш чизиғи бўйича топилади. Калибрлаш чизиғини тузиш учун тоза кристалл оқсилдан 100 мг олиб 10 мл дистилланган сувда эритилади ва ундан 1 мл эритмада 1 мг дан 10 мг гача оқсили бўлган стандарт эритмалар тайёрланади ва фотоколориметрда кўрилиб қиймати аниқланади. Шу қиймат асосида калибрлаш чизиғи чизилади.
Реактивлар: ацетонли сано кукуни, биурет реактиви -1 л эритмада 9 г сегнет тузи, 3 г мис сульфат, 5 мг калий йодид эритилади. Сегнет тузи 400 мл 0,2 н натрий гидроксидида эритилиб, мис сульфат қўшилади. Тузлар яхши эригач, калий йодид қўшилади ва эритма хажми 1 л га етказилади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling