Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


- машғулотга тайёрланиш учун саволлар


Download 0.97 Mb.
bet38/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

10 - машғулотга тайёрланиш учун саволлар



  1. Витаминлар, уларнинг ўсимлик организмидаги вазифалари.

  2. Доривор ўсимликлардаги аскорбин кислота миқдорини аниқлаш.

  3. Ўсимликларда нитратларни аниқлаш.

  4. Ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини оширишда нитратларнинг аҳамияти.

10 лаборатория машғулоти




Витаминлар ва бошқа моддаларни аниқлаш. Уларнинг ўсимлик организмидаги вазифалари


Машғулотнинг мақсади

  1. Витаминларнинг тузилиши, хоссасини ўрганиш.

  2. Доривор ўсимликлардаги аскорбин кислота миқдорини ўрганиш.

  3. Ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини ўрганиш.

  4. Ўсимликлардаги нитратларни аниқлашни ўрганиш.

  5. Биологик объектларда фосфорни аниқлашни ўрганиш.

Тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган ва одатда, ўсимликларда ҳосил бўладиган турли хил кимёвий тузилган кичик молекулали органик бирикмалар витаминлар деб аталади. Витаминлар озиқ – овқат маҳсулотларининг таркибий қисми ҳисобланади, лекин асосий озиқ моддаларга – оқсиллар, углеводлар, ёғларга нисбатан ҳаддан ташқари кам миқдорда талаб қилинади. Озиқ моддалар таркибида витаминлар бўлмаслиги моддалар алмашинуви процессининг бузилишга сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, организмни оғир касалликларга дучор қилади ва ҳатто ўлимга олиб келади.


Проф. К.Е. Овчаров аниқлашича, витаминлар ўсимликлар ҳаётида иккинчи даражали маҳсулотлар эмас, балки уларнинг ўсиши ва ривожланишда актив иштирок этадиган муҳим биологик моддалардир. Баьзи бир ўсимликлар ва уларнинг айрим органларида бир ёки бир неча хил витаминлар тўпланиши мумкин. Масалан, сабзавот ва мевалар аскорбат, фолат кислоталари ва каротинни кўп миқдорда тўплаши мумкин. Умуман витаминларнинг ўсимликлардаги миқдори жуда кам бўлиб, уларни аниқлашда махсус ва ўта аниқ усулларни қўллашга тўғри келади. Барча витаминлар эрувчанлигига қараб 2 группага: сувда эрийдиган ва ёғда эрийдиган витаминларга бўлинади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling