Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти
Фосфорнинг миқдорини аниқлаш
Download 0.97 Mb.
|
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реактивлар
Фосфорнинг миқдорини аниқлаш
Ўсимликлар таркибида турли-туман фосфорли бирикмалар учраб, улар асосан анорганик ва органик фосфордан иборат бўлади. Анорганик фосфатлар ўсимлик тўқималари ва ҳужайраларида буферлик вазифасини бажариш билан бир қаторда ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган ва унинг танаси бўйлаб ҳаракат қиладиган асосий транспорт шакли ҳамдир. Шу билан бирга улар органик фосфатларни ҳосил қилувчи манба ҳам ҳисобланади. Умумий фосфорни колориметрик усулда аниқлашда бир қатор бирикмалардан - эйкеноген, амидал, аскорбин кислота ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Иш тартиби: Қуруқ ўсимлик материалидан 50-200 мг тортиб олинади ва кичик ҳажмли Кьелдаль колбасида куйдирилади. Бунинг учун колбага 2-3 мл концентрланган сульфат кислота қуйилади ва 1-2 минут давомида яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра 0,2-0,3 мл водород пероксиди қўшиб аста-секин қиздирилади. Агар колбадаги суюқлик тез қиздирилса, фосфор қисман йўқолиши мумкин. Эритма жигар ранг тус олгандан сўнг яна 2-5 томчи водород пероксиди қўшиб қиздириш давом эттирилади. Колбадаги суюқлик рангсизланиши билан реакция тўхтатилади. Шундан сўнг яна бир марта 15-20 минут давомида қаттиқ қиздирилади. Колбадаги суюқлик рангининг ўзгармаслиги реакциянинг тамом бўлганидан дарак беради. Сўнгра колба совитилиб, ундаги суюқлик 100 мл ли ўлчов колбасига қуйилади ва дистилланган сув билан ўлчов чизиғигача тўлдирилади. Аралашмадаги умумий фосфор колориметрик усулда аниқланади. Реактивлар: ўсимлик материали, сульфат кислотасининг концентрланган эритмаси, водород пероксиди. Доривор ўсимликларда каротинни аниқлаш Каротин кенг тарқалган бўлиб, у айниқса ўсимликларнинг яшил қисмларида, сабзида кўп бўлади. Каротин биринчи марта сабзидан ажратиб олинган. Каротинни экстрактлардан хроматография ёрдамида ажратиб олиб, колориметрик ўлчаш йўли билан аниқланади. Иш тартиби. 5 г ўсимлик материали (сабзи ёки тирноқгул ўсимлик барглари) майдаланиб чинни ҳавончада солинади ва ацетон ёрдамида бироз шиша кукуни билан эзилади, аралашма цилиндрга қўйилади ва унинг ҳажми ацетон ёрдамида 50 ёки 100 мл га етказилади. Сўнг экстрактдан 1 мл олиб хроматографик қоғознинг пастки учидан 4 см қолдириб чўзинчоқ доғ сифатида шимдирилади ва қуритилади. Қоғоз юмалоқ қилиб ўралади ва юқори томонидан қисқич билан сиқиб қўйилади. Хроматографик қоғоз 2 – 3 см қалинликда эфир солинган цилиндр идишга туширилади. 20 – 30 минутда қоғоз олинади ва сариқ доғ бор жойи қайчи билан қирқиб бюксга солинади. Каротин 1 мл дан эфир ёрдамида 3 – 4 марта (сариқ ранг йўқотилгунча) ювилади. Кейин эфир эритмалари қўшилиб калориметр ёрдамида аниқланади. Каротин миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. В – стандарт эритманинг калориметрдаги кўрсатган сони (одатда 10 га тенг) ; В1 – текширилаётган эритманинг калориметрдаги сони; а – олинган ацетон шира ҳажми; в – каротинни аниқлаш учун олинган ҳажми; с – тайёр эфирли каротиннинг ҳажми Н – олинган ўсимлик материали ( г ҳисобида ) Реактивлар: Ўсимлик материали, ацетон, эфир. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling