32. Глюкозани Хагедерн – Йенсен усули билан аниқлаш учун калий ферроцианиднинг (қизил қон тузи) 0,005 н ишқорий эритмаси. Тортиб олинган (кимёвий тоза) 1,65 г қизил қон тузи 1 л ли колбадаги сувда эритилади, унга 10,6 сувсиз натрий карбонат солиб, ҳажми 1 л га сув билан етказилади. Эритма қора идишда, музлатгичда сақланади. Ушбу препарат уч валентли темир (Fe3+) ва ферроцианид бирикмалари йўқлигига текширилган бўлиши керак. Иккала бирикмага ўтказилган сифат реакциялар манфий бўлиши лозим.
а) 1 мл 5 % ли қизил қон тузи эритмасига 1 томчи 1 % ли сульфат кислота ва 1 томчи 10 % ли калий ферроцианид эритмаси солинади. Темирнинг уч валентли бўлиши эритмани кўк рангга киритади.
б) 1 мл 5 % ли қизил қон тузи эритмасига 2 томчи 2 % ли темир (III) хлорид ва 2 томчи хлорид кислота эритмаси солиб аралаштирилади. Калий ферроцианиднинг эритмада бўлиши кўк ранг ҳосил бўлганидан билинади.
34. Сийдик кислотани аниқлаш учун калий ферроцианиднинг 0,01 н эритмаси. 3,292 г қизил қон тузи ва 2 г натрий ишқори 1 л сувда эритилади. Реактивнинг титри сийдик кислотага нисбатан аниқланади. Бунинг учун 1,5 мл сийдик кислотанинг доимий эритмасига 1 мл 20 % ли натрий карбонат ва 1 мл фосфор – вольфрам реактиви қўшилади. Ҳосил бўлган кўк ранг рангсизлангунча титрланади ва 1 мл қизил қон тузига қанча сийдик кислота тўғри келиши топилади.
35. Индигокармин эритмаси. 1 г индигокармин чинни ҳовончада эзилади, 50 мл концентрланган сульфат кислотада эритилиб, аста – секин ҳажми 1 л сув билан етказилади, сўнгра фильтрланади. Реактив қора идишда сақланади. Унинг яроқлилиги 7 – 10 кун.
36. Таширо индикатори (асосий эритма). 40 мл 0,1 % ли метил – қизилнинг спиртли эритмаси ва 10 % ли метил – кўкининг спиртли эритмаси.
Ишчи эритма. 1 ҳажм асосий эритма, 1 ҳажм спирт, 2 ҳажм сувю Кислотали муҳит (рН и 4,4) да бинафша – қизил, ишқориц муҳит (рН и 6,2) да яшил ранг кузатилади.
37. Йоднинг асосий эритмаси. Қон зардоби амилазасини микроэкспресс усули аниқлаш учун 0,25 г йод кристаллари ва 0,86 калий йодид 20 мл сувда эритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |