24. Фосфат буферини тайёрлаш. 11,9 г динатрий гидрофосфат (моль. мас. 178,01) ва 9,1 калий дигидрофосфат (мол. мас. 136,09) тузлари яхшилаб қайнатилган дистилланган сувда алоҳида эритилади. Ҳар бир эритилган тузнинг ҳажми 1 л га сув билан етказилади. Керакли рН да буфер эритма тайёрлаш учун I ва II эритмалар жадвалга биноан аралаштирилади.
Буфер рН и
|
Натрий гидрофосфат, мл
|
Калий дигидрофос-
фат, мл
|
Буфер рН и
|
Натрий гидрофосфат, мл
|
Калий дигидрофос-
фат, мл
|
5,59
5,91
6,24
6,47
6,64
6,31
|
0,5
1,0
2,0
3,0
4,0
5,0
|
9,5
9,0
8,0
7,0
6,6
5,0
|
6,995
7,17
7,38
7,42
8,04
|
6,0
7,0
8,0
9,0
9,5
|
4,0
3,0
2,0
1,0
0,5
|
25. рН и 8,6, 0,05 ион кучланишли веронал – барбитал буфери. 10,32 натрий барбитал 300 мл сувда эритилади, унга 1,84 г барбитал қўшилади ва сув ҳаммомида барбитал эригунча қиздирилади, сўнгра ҳажми 1 л га етказилади.
26. рН и 8,6 веронал ацетат, барбитал – ацетат буферлар. 300 мл сувда 4,3 г барбитал, 0,95 г натрий ишқори ва 3,24 г натрий ацетат эритилади. Сўнгра эритмага 30 мл 0,1 М хлорид кислота солиб умумий ҳажми 1 л га етказилади.
27. рН и 9,0 глицерофосфат буфери. 2,15 г натрий бетта – глицерофосфат ва 2,15 г барбитал – натрий сувда эритилиб, умумий ҳажми 500 мл га етказилади. Унинг рН и текширилади. Эритма толуол қатлами тагида музлатгичда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |