Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Download 0.97 Mb.
bet50/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

38. Йоднинг ишчи эритмаси. Йоднинг асосий эритмаси 50 марта 0,2 н хлорид кислотада суюлтирилади. Эритма 1 соат давомида турғун; ишлатишдан олдин тайёрланади.
39. Кразмалнинг 0,1 % ли эритмаси (ишчи эритма). Қон зардоби амилазасини аниқлаш учун иссиқ сувга ўтказилади. Хона ҳароратида совитилгач, ҳажми 100 мл га сув билан етказилади. Музлатгичда 5 кунгача сақланади.
40. Хагедорн – Йенсен усули билан қандни аниқлаш учун крахмалнинг 1 % ли эритмаси. 1 г эрийдиган крахмалга 100 мл хлориднинг тўйинган эритмаси солинади ва кимёвий стаканда доим аралаштириб турган ҳолда қиздирилади.
41. Кофеин реактиви. 5 г тоза кофеин 7,5 г натрий бензоат ва 12,5 г натрий ацетат, 70 мл сувда паст ҳароратда қиздириш йўли билан (80°С гача) эритилади. Сўнгра ҳажми 100 мл га сув билан етказилади. 2 ҳафта сақлаш мумкин.
42. Фосфорни аниқлаш учун Молибден реактиви. Натрий бензоат ва 12,5 г натрий ацетат 70 мл сувда эритилиб, 500 мл концентрланган азот кислота қўшилади.
43. Аммоний молибдатнинг 2,5 % ли эритмаси. Блюр усули бўйича «Р» ни аниқлаш учун 2,5 аммоний молибдат 50 мл 10 н сульфат кислотада эритилиб, ҳажми сув билан 100 мл га етказилади.
44. Мис реактиви. 6,45 % ли мис нитрат уч гидрат эритмасидан 10 ҳажм, 1 М триэтаноамин (нисбий массаси 149) эритмасидан 9 ҳажм ва 1 н сирка кислотадан 1 ҳажм олиб тайёрланади.
45. Ортотолуидан реактиви. 0,15 г тиомочевина 94 мл кимёвий тоза муз сирка кислотада эритилиб, 6 мл рангсиз О – толуидин эритмаси билан аралаштирилади. Реактив деярли турғун ҳолда музлатгичда сақланади.
46. Пироузум кислота. 50 мг пироузум кислота ёки 62,5 мг пироузум кислотанинг натрийли тузи 100 мл сувда эритилади. Эритманинг 1 мл га 0,5 мг пироузум кислота тўғри келади. Ишлатишдан олдин эритма 10 марта суюлтирилади (1 мл эритма 50 мг ПУК тутади).
47. Глюкозани аниқлаш учун ишчи реактив. 80 мл рН и 4,8 бўлган 0,25 н ацетат буферга 2 мг глюкооксидаза ва 1 мг қуруқ кристаллик пироксидаза қўшилади. Сўнгра 1 мл 1 % ли О – толуидиннинг абсолют спиртдаги эритмасидан солиб ҳажми 100 мл га ацетат буфери билан етказилади. Эритма музлатгичда қора идишда сақланади. Барча ферментлар қўшилади. Ишлатишдан олдин эритма хона ҳароратига келтирилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling