28. Гипосульфат (тиосульфат)нинг 0,005 н эритмаси. Ишлатишдан олдин 0,1 фиксонал тайёрланади. 5 мл 0,1 н эритма 100 мл сиғимли ўлчов колбасига солиниб, ҳажми 100 мл га сув билан етказилади. Фиксанол бўлмаса 25 г натрий тиосульфат 1 л яхшилаб қайнатилган ва совитилган сувда эритилади. Эритма тайёрлангандан 10 кун ўтгач унинг титри бир неча марта титрланган KJO3 эритмаси ёрдамида аниқланади. 0,005 н калий йод эритмаси 0,1782 г KJO3 ни дистилланган сувда эритиш ва ҳажмини 1 л га етказиш билан тайёрланади. Натрий тиосульфат эритмасининг титрини аниқлаш учун 2 мл KJO3 эритмасига 2 мл 3 % ли учламчи хлор – рух – йодли эритма, 2 томчи крахмал эритмаси қўшилади ва ажралган йод (I2) тиосульфат эритмаси билан рангсизлангунча титрланади.
29. Билирубин миқдорини аниқлаш учун диазореактив.
1 – диазореактив 5 г (сувсиз тоза) сульфанил кислота 300 – 400 мл сувда енгил қиздириш билан (водопровод тагидаги иссиқ сувда) эритилади ва 15 мл концентрланган хлорид кислота қўшилади. Тўлиқ эригандан ва совитилгандан сўнг ҳажми 1 л га етказилади.
2 – диазореактив 0,5 % ли натрий нитрат ишлатишдан олдин тайёрланади.
Диазоаралашма. Билирубинни аниқлашдан олдин 10 мл 1 – диазореактив ва 0,30 мл 2 – диазореактив аралаштирилади.
30. 2,4 – динитрофенилгидрозиннинг (2,4 - ДНФГ) 0.1 % ли эритмаси ва 20 мл концентрланган хлорид кислота 100 мл ҳажмга сув билан етказилади (тахминан 2 н HCl). 100 мг 2,4 – ДНФГ га секин – аста тўлиқ эригунча 100 мл тайёрланган 2 н хлорид кислота эритмаси қўшилади. Сўнгра эритма фильтрланиб, музлатгичда сақланади: агар 2,4 – ДНФГ эритмаси ёмон эриса, эритма яна бир суткага қолдирилади, сўнгра у чайқатилиб иссиқ сув оқимида қиздирилади.
31. Дифениламин реактиви. 1 г дифенил (70 % ли спирт ва петролей эфирида 2 марта қайта кристалланган) 2,75 М концентрланган сульфат кислота ва 100 мл сирка кислота аралашмасида эритилади.
32. 2,6 – дихлорфенолиндофенол (2,6 - ДХФИФ) натрийли тузининг 0,001 н эритмаси. Бу эритманитайёрлаш учун буфер фосфат аралашмаси (1/15 М Серенсен бўйича) ишлатилади, чунки сувли эритмада индикатор тез парчаланади. Бунинг учун 9,078 г калий дигидрофосфат ва 11,867 г натрий гидрофосфат 1 л сувда эритилади. Эритмалар алоҳида сақланади. Сўнгра улар 2:3 нисбатда рН и 6,9 – 7,0 бўлгунча аралаштирилади. 0,25 г бўёқ тортиб олинади ва унга 700 мл сув қўшилиб чайқатилади. Унга 300 мл буфер аралашма қўшилади. Кейинги куни эритма фильтрланиб яхшилаб аралаштирилади. Унинг титри Мор тузи эритмаси ёрдамида аниқланади. Бунинг учун кичик колбага 10 мл индикатор ўлчаб олинади, унга 5 мл тўйинган аммоний оксалат эритмаси солинади ва 0,01 г сариқ Мор тузи эритмаси билан титрланади. 0,01 г Мор тузи эритмасини тайёрлаш учун 3,92 г туз 1 л 0,02 н сульфат кислота эритмасида эритилади. Мор тузи эритмасининг титри эса калий перманганатнинг 0,01 н эритмаси ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |