Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти
Download 0.97 Mb.
|
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аммиак эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрациялари
- Индикаторларнинг номлари ва уларнинг баъзи хоссаларининг характеристикаси
- Ўювчи калий эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрацияси
- Ўювчи натрий эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрацияси
- АЙРИМ РЕАКТИВЛАР ВА ПРЕПАРАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ (Барча рангли реактивлар дистилланган сувда тайёрланади) 1. Рангли реактивлар учун оқсил эритмасини тайёрлаш.
- 2. Гидролиз учун оқсил эритмасини тайёрлаш.
- 3. Чўктириш реакцияси учун оқсил эритмасини тайёрлаш.
- 4. Соғлом меъда ширасини тайёрлаш.
- Кислоталилиги камайган меъда шираси.
- Кислоталилиги ошган меъда шираси.
- 6. Сут – ацетат аралашмасини ивитиш учун пепсин.
- 7. Меъда ости бези эритмаси (панкреатин).
- 8. Меъда ости бези препаратини тайёрлаш.
- 9. Қуруқ тухум сариғини тайёрлаш.
- 10. Сут – ацетат аралашмасини тайёрлаш.
Аралаш индикаторлар
_________ 1Графада А ва Б эритмаларнинг ҳажм нисбатлари кўрсатилган. 2Берилган индикатор билан тиртлаш тугайдиган нуқтадаги рН нинг катталиги, титрлаш кўрсаткичи деб номланади ва рТ билан белгиланади. Аммиак эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрациялари
Индикаторларнинг номлари ва уларнинг баъзи хоссаларининг характеристикаси
Ўювчи калий эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрацияси
Ўювчи натрий эритмасининг зичлиги, нормал ва фоиз концентрацияси
АЙРИМ РЕАКТИВЛАР ВА ПРЕПАРАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ (Барча рангли реактивлар дистилланган сувда тайёрланади) 1. Рангли реактивлар учун оқсил эритмасини тайёрлаш. 1) 10 г тухум оқсили 100 мл сувда эритилиб 1 % ли оқсил эритмаси тайёрланади (10 г тухум оқсили 1 г оқсил тутади). Бир дона тухум оқсили 259 мл сувда эритилиб, дока фильтрдан ўтказилади 2) Оқ қон зардоби 5 марта 0,85 % ли натрий хлорид эритмасида суюлтирилади. Оқсил эритмалар музлатгичда сақланади. 2. Гидролиз учун оқсил эритмасини тайёрлаш. 2 дона тухум оқсили 1 л сувда эритилиб, дока фильтрдан ўтказилади, эритма музлатгичда сақланади. Тухум оқсили гидролизатини тайёрлаш учун 8 дона тухум оқсили 4 л сувда эритилиб, докадан ўтказилади ва эритма ҳаволи совутгич билан бирлаштирилган думалоқ тубли колбага солинади. Унга бир литр концентрланган хлорид кислота қўшилади. Аралашма асбест тўр устида қайнагандан сўнг 45 дақиқа қайнатилади, сўнг фильтрланади. Фаолланган кўмир ишлатилмайди. 3. Чўктириш реакцияси учун оқсил эритмасини тайёрлаш. Сариғидан ажратилган тухум оқсили 10 – 20 баробар ҳажмдаги сув билан аралаштирилади ва бир неча қаватли дока ёки қаватланган фильтр қоғоздан ўтказилади. Тузлаш учун оқсил эритма: 3 та тухум оқсили 700 мл сув билан ва 300 мл тўйинган натрий хлорид эритмаси билан аралаштирилади. 4. Соғлом меъда ширасини тайёрлаш. 37 г натрий хлорид 7 мл концетрланган хлорид кислота, 2 мл концентрланган сут кислота (40 %), 12 г пептон 11:1 1700 мл сувда эритилади ҳамда 2 қаватли докадан ўтказилади. Эритма музлатгичда сақланади. Кислоталилиги камайган меъда шираси. 1700 мл сувга 37 г натрий хлорид, 3,5 мл концентрланган хлорид кислота, 2 мл концентрланган сут кислота ва 12 г пептон солинади. Кислоталилиги ошган меъда шираси. Юқоридагидек, фақат 20 мл хлорид кислота солиб тайёрланади. 5. Патологик меъда ширасини тайёрлаш. Хлорид кислотасиз 1 мл меъда ширасига 10 мл сут кислота (40 %) ва 13,5 мл лимон кислота солинган қон (ҳар гал аниқлашдан олдин 10 томчидан) солинади. Ушбу эритма қора идишда, музлатгичда сақланади. 6. Сут – ацетат аралашмасини ивитиш учун пепсин. 100 мл пепсин 0,1 н хлорид кислота эритмасида эритилади ва 10 – 20 томчи 2 н хлорид кислота (рН и 2,5) қўшилади. Эритма 3 – 4 соат тургандан сўнг унинг ҳажми 0,1 н хлорид кислота билан 100 мл га етказилади. Шунда 0,1 % ли пепсин эритмаси олинади. 7. Меъда ости бези эритмаси (панкреатин). 5 г қуруқ панкреатин 40 – 50 мл сувдан рН и 8,0 гача Ц – қўшилади. Фенолфталеин билан ўтказилган реакция кучсиз ишқорий бўлиши керак. Панкреатин эритмаси ҳар 2 кунда тайёрланиб, музлатгичда сақланади. 8. Меъда ости бези препаратини тайёрлаш. Қорамол ёки чўчқа меъда ости бези ёғлардан тозаланади ва майдаланади, сўнгра 3 баробар ҳажмда ацетон солиб, 10 – 12 соат давомида ёғсизлантирилади. Ацетон тўкиб ташланади ва ацетон билан ёғсизлантриш яна 1 – 2 марта қайтарилади. Ацетон фильтрланади, чўкма аввал спирт билан, сўнгра эфир билан ювилади ва фильтр қоғозлари орасида ҳавода қуритилади. Олинган маҳсулот ҳовончада майдаланади. 9. Қуруқ тухум сариғини тайёрлаш. Тухум сариғи ойна пластинкасига суртилиб, хона ҳароратида, ҳавода қуритилади. Қуритилган сариқлик ойна пластинкасидан қириб олинади ва ҳовончада кукун ҳолатигача майдаланади. 10. Сут – ацетат аралашмасини тайёрлаш. Янги соғилган сут (нисбий зичлиги 1,030) рН и 4,9 ацетат буфер эритмаси билан 1:1 нисбатда аралаштирилади. Бу аралашма ёпиқ ҳолатда музлатгичда 2 ҳафта сақланиши мумкин. Бу аралашма кегаювчи воронкада қолдирилиб, тинган ёғ осон олиб ташланган тақдирда аралашманинг ишлатилиши янада қулай бўлади. Қуритилган сут кукунидан фойдаланилса, унинг 2,5 ош қошиғи бир стакан илиқ сувда эритилиб, қайнатилади ва юқоридагидек 1:1 нисбатда рН и 4,9 бўлган ацетат буфери билан аралаштирилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling