Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Эмотив (ўта ҳиссиётли) тип.
- 7. Ригид (ўзгармас) тип.
- 8. Намойишкор тип
- 9. Циклоид тип.
5. Қўзғалучан тип. Бу типдаги одамлар мулоқотга киришимсиз, уларда мулоқотнинг вербал ва новербал турлари суст ривожланган. Кўпинча улар қовоғи солиқ юрадилар, сурбетлик, жанжалкашлик хусусиятларига мойилдирлар, бунга ўзлари шундай муҳит яратадилар. Жамоадаги инсонлар билан чиқиша олмайдилар, оилада ҳукмронлар. 127 Эмоционал турғун ҳолатларда кўпинча виждонли, саранжом, ҳайвонларни ва болаларни севувчидирлар. Шунингдек, эмоционал қўзғалувчан ҳолатларда сержаҳл, жиззаки, ўз хулқ-атворини бошқара олмайдиган хусусиятларга эгадирлар. 6. Эмотив (ўта ҳиссиётли) тип. Бу типдаги инсонлар «ярим гапи»дан уларни тушуниб оладиган, улар билан яхши муносабатлар ўрнатадиган, танланган, тор доирадаги одамлар билан мулоқотда бўлишни хуш кўрувчилардир. Келишмовчиликларга камдан-кам сабабчи бўладилар ва бунда пассив иштирок этадилар. Ичларида кёқ сақлайдилар. Ижобий хусусиятлари – меҳрибон, ҳамдард, ўзгаларнинг муваффақиятларига шерик, ўз бурчларига ўта содиқ. Салбий томонлари – ўта ҳиссиётли, йиғлоқ. 7. Ригид (ўзгармас) тип. Ушбу тип хусусиятларига хос одамлар мулоқотга ўртача киришимли, насиҳатгўй, кўпинча кам гапирадилар. Келишмовчиликларда улар ташаббускор бўлиб фаол қатнашишга ҳаракат қиладилар. Бу инсонлар ўзларига талабчан. Айниқса, ижтимоий адолатни чуқур ҳис этадиган, шу билан бирга кўнгли нозик, аразчи, шубҳа билан қаровчи, қасоскордирлар. Баъзида ўзларига жуда ишонувчан, ҳақиқатгўй, рашкчи ҳамдирлар, қўл остидаги инсонларга ва яқинларга ўта талабчандир. 8. Намойишкор тип. Бу типдаги инсонлар бошқалар билан осонликча мулоқотга киришиб кетиш, сардорликка интилиш, лавозим ва мақтовларга чанқоқлик хусусиятлари билан тез киришиб кета олиш хусусиятини намойиш қила олади, шу билан бирга иккиюзламачиликка мойил. Бу типдаги инсонлар ўзига ўта ишонувчанликлари ва ўзларини катта тутишлари билан келишмовчиликлар келтириб чиқарадилар, лекин бунда фаол ҳимоя қила оладилар. Суҳбатдош учун мулоқотда ёқимли хусусиятлари: турли вазиятлардан чиқиб кетишлик, артистлик, бошқаларни ўзига жалб қила олишлик. Ўзидан итарувчи сифатлари: эгоистлик, лаганбардорлик, мақтанчоклик, ишёқмаслик. 9. Циклоид тип. Бу типдаги инсонларнинг кайфиятлари тез-тез ўзгариб туриши натижасида, атрофдагиларга бўлган муносабати ҳам ўзгарувчандир. Улар шу пайтда ўзларини гипертимларга ўхшаб тутадилар. Кўтаринки кайфиятда бўлганларида мулоқотга киришувчан, тушкунлик кайфиятда мулоқотга киришмайдиган, индамас хусусиятларга эгадирлар. Шундай кайфиятда дистим типдагиларга ўхшаб кетадилар. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling