Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса харид қилганда


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

7. Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса харид қилганда 
реакциянгиз қандай бўлади? 
А) индамай қўя қоламан; б) қисқача фикр билдириб қўяман; в) танқид қилиб 
ташлайман. 
8. Лотореяда омадингиз чопмаса, бунга қандай муносабатда бўласиз? 
А) ўзимни ҳеч нарса бўлмагандай кўрсатаман, аммо ичимда бошқа ўйнамасликка 
ўзимга ваъда бераман; б) хафалигимни беркитмайман ва бир кунмас аламимни олмасам 
бўлмайди деб ўйлаб қўяман; в) анчагача кайфиятим бўзуқ бўлиб юраман. 
 Натижаларни ҳисоблаш.
Ҳар бир “а” вариант – 4 балл
Ҳар бир “б” вариант – 2 балл
Ҳар бир “в” вариант – 0 балл 
 
Натижаларни талқин этиш: 
22 – 32 балл. Сиз тинчликсевар, низолардан осонлик билан чиқиб кетадиган, уйда ҳам, 
ишда ҳам тортишувли вазиятлардан ўзини олиб қочадиган одамсиз. Шунинг учун одамлар 
сизни мослашувчан инсон, деб билади. Унутманг, вазият тАказо қилганда принципиалликни 
намоён этиш ҳам ҳурматга лойиқ хусусият. 
12 – 20 балл. Сиз низолашувчанроқ одамсиз, бироқ иложсиз ҳолатлардагина низога 
киришасиз. Сиз вақти келганда амалингиз ва дўстларингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмай ўз 
фикрингизни қаттиқ туриб ҳимоя иласиз. Бунда обод – аҳлоқ меъёрларидан четга чиқмайсиз, 
одамни ҳақорат қилмайсиз. Шунинг учун одамлар сизни ҳурмат қилишади. 
0 – 11 балл. Баҳс, мунозара, тортишув – сиз нафас оладиган ҳаво. Бошқаларни танқид 
қилишни яхши кўрасиз, аммо сизни танқид қилганларни тириклай “еб юборишга” тайёрсиз. 
Вазминликнинг етишмаслиги ва қўрслик одамларни сиздан бездиради. Дўстларингиз кўпми? 
Кўп бўлишини истасангиз, характерингиз устида ишланг. 
 


129 
КАЙФИЯТ ЙЎҚЛИК-СУБДЕПРЕССИЯ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ 
Кайфият йўқлик - субдепрессия шкаласини аниқлаш учун В.Зунг
саволномасига асосланган, Т.Н. Балашева томонидан мослаштирилган
саволномасини ўтказиш мумкин. Шкала 20 та кайфият йўқлик - субдепрессияни
намоён қиладиган саволлардан иборат. 
Экспериментни ўтказиш тартиби кунда эрталаб ва кечқурун йўрикнома:
қуйидаги фикрларни диққат билан ўқинг, ҳозирда ўзингизни қандай ҳис 
қилаётганингизга боғлиқ равишда «+» белгисини қўйинг. 
Шкала. 
Жавоб вариантлари. 
1. йўқ, нотўғри 
2. шундай булса керак 
3. тўғри 
4. жуда тўғри 
1.Ўзимни кайфияти йўқдек, зерикарли, ёмон ҳис қиламан. 
2.Эрталаб ўзимни яхши ҳис қиламан 
3.Тез кўзимга ёш келади 
4.Кечаси ёмон ухлайман 
5.Иштаҳам одатдагидай 
6.Чиройли аёллар (эркаклар) билан мулоқотда бўлиш менга ёқади. 
7.Мен озиб кетаяпман 
8.Ичим қотиб қолиши безовта қилади 
9.Юрагим одатдагидан тез уради. 
10.Сабабсиз чарчайман. 
11.Ҳар доимгидек яхши ва аниқ фикрлайман. 
12.Биладиган нарсаларни бажариш мен учун осон. 
13.Хавотирланганимдан бир жойда ўтиролмайман. 
14.Келажакка интиламан. 
15.Одатдагидан жаҳлдорман. 
16.Қарор қабул қилиш мен учун осон. 
17.Фойдали ва керакли эканимни ҳис қиламан. 
18.Ҳаётимдан розиман. 
19.Мен йўқ бўлсам, бошқаларга яхши бўлишини ҳис қиламан. 
20.Мени ҳар доим қувонтирган нарса, ҳозир ҳам қувонтиради. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling