Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
“БОҒДАГИ ГУЛЛАР” психогимнастик тренинг машғулоти. Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда ҳамда индивидуал психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб *эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни, *шунингдек мотивацион соҳани ривожлантиришда ва психологик ресурсларни шакллантиришда. Мазкур машғулот иштирокчиларда руҳий енгилликни вужудга келтириш, стрессдан ҳалос қилиш, ижобий кайфиятни ҳосил қилишда яхши самара беради, ҳамда майин ёқимли мусиқа садоси остида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шунда машғулот релаксацион хусусият касб этади. Жараён: иштирокчилардан эркин ҳолда туриб олиш сўралади ва уларга қуйидагича буйруқлар берилади: “Кўзларингизни юмиб тасаввурни ишга солинг, сизлар барчангиз боғдаги гулсизлар, ўзингизни ўзингизга энг ёққан нафис, ҳушбўй гул сифатида тасаввур этинг. Фараз қилинг, ҳозир боғ узра қуёш чарақлаб турипти ва гуллар қуёшга қараб кулиб турибдилар ва секин майин шамол эса бошлади, гуллар секин тебранмоқда; шамол тезлаша бориб ёмғирнинг илк томчилари баргларингиз узра оқиб барча сиздаги чанг ва ғуборларни ювиб ерга тушмоқда; шамол жуда тезлашиб гулларни чунонан силкитмоқда; момоқалдироқ ва кескин ёмғир ёға бошлади; боғда гуллар ва ёмғир ёғишидан ҳосил бўлган ҳид об-ҳавони соф ҳолга келтирмоқда; шамол тўхтаб секин ёмғир тиниб булутлар орасидан қуёш ўзининг илк заррин нурларини тарата бошлади; ҳис қилинг гуллар баргларингиздан ёмғирнинг сўнгги томчилари думалаб- думалаб енгил оқиб тушмоқда; сиздан ажойиб ҳушбўй ислар таралмоқда ва капалаклар атрофингизда гўзаллигингизга маҳлиё бўлиб учиб юришибти; осмондаги бутун заминга қараб кулиб турган қуёшга сиз ҳам кўзларингизни очиб табассум билан боқиб турипсиз!” Бу машғулотда психолог тренердан чиройли, равон, бир меъёрдаги нутқ, овоз тони яъни унинг баланд пастлигига эътибор қаратиш ва ҳар бир буйруқ орасида 2-3секунд пауза қилиш тўхташ талаб этилади. Ҳар бир машғулот иштирокчисидан нималарни ҳис қилганини таърифлаш, нималарни тасаввур қила олганини айтиб беришни сўраш керак. Машғулот якунида барчадан ушбу ҳис қилган енгилликларини ва юзларидаги табассумни доимо ёдда сақлаш сўралади. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling