Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
“МЕҲР МАКТУБИ
 тренинг машғулоти. 
Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион 
фаолиятда ҳамда индивидуал психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин 
бўлиб *шахслар аро муносабатларни, *оилавий муносабатлар ва фарзанд ҳамда 
ота-она муносабатларида юзага келган бузилишларни коррекция қилиш, низоли 
вазиятларни бартараф этишда. 
Фарзанд ва ота-она муносабатларини коррекция қилишда қўлланилиши. 
Коррекция обектлари ўқувчи ва ота ёки онаси бўлиб, улар алоҳида-алоҳида 
хоналарда ўтиришлари, вербал мулоқот учун шароит бўлмаслиги мақсадга 
мувофиқ бўлади. Уларнинг ҳар бирига А4 қоғоз ва ручка берилади, Варақ 
тепасига “(Фарзандимга/Онамга тарзида) Меҳр хати” деб сарлавҳа қўйиб шу 
сарлавҳа асосида улар бир-бирларига мактуб ёзишлари керак. Мактублар ёзиб 
бўлингач психолог мактубларни уларга элтиб беради. Мактуб камида 3 марта 


11 
алмашиниши керак, токи томонларда инсайд юзага келмагунча. Мактуб мазмуни 
позитив ва ўзаро тушуниш кўникмалари асосида ёзилганлигини кўрсатса, 
психолог томонларни бир хонада учраштириши мумкин. Эслатма: психолог 
мунтазам томонларнинг деструктив билдиргиларини, сўзларини ва бир-бирига 
қўядиган шарт ҳамда ултиматумларини адекват талқин қилиб туриши лозим. 
Психолог ўртада 100% бетараф инсон сифатида қатнашишга ҳаракат қилиши 
ҳамда ҳар бир хулқ-атворни психологик таҳлил ва талқин қилишга ёрдам бериши 
керак. Шунингдек, вазиятга қараб шахсга ўз хулқ-атвори мотивлари ва 
оқибатларини англашга ёрдам бериши ҳам мақсадга мувофиқдир. 
Гуруҳда ўқувчилар орасидаги деструктив муносабатларда қўлланилиши. 
Бунда ўзаро урушиб қолган, келишмайдиган ёки ажралиб қолган ўқувчилар 
ўртасида юқоридаги жараён гуруҳ ва ўқувчи, ўқувчи ва ўқувчи тарзида ҳам 
ўтказиш мумкин. 
Оила ичида деструктив шахслараро муносабатларда қўлланилиши. Эндиги 
ҳолатда юқоридаги жараён оила аъзолари ва ўқувчи ёки битта оила аъзоси ва 
ўқувчи тарзида ҳам ўтказилиши мумкин. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling