Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


  «Ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолатларини олдини олиш» мақсадида


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 


13 
«Ўқувчилар ўртасида нохуш ҳолатларини олдини олиш» мақсадида 
ўтказган психологик тренинг машғулотлар жамланмаси 
 
“ МЕН БАХТЛИ ИНСОН БЎЛА ОЛАМАН”
 
мавзусидаги тренинг машғулоти 
№ 
Тренинг машғулотининг 
режаси 
Давомийлиги 
Ўқув 
воситалари 
Машқ мақсади 

Кириш қисми 
Танишув. 
“ 
Менинг 
севимли мевам”. Ёқтирган 
мевасини танлаш. 
Тренинг олтин қоидалари 
Машғулотдан кутувлар 
10 дақиқа 
Турли 
мевалар 
расмлари 
Доска 
Маркер 
Иштирокчиларнинг 
бир-бирлари 
ва 
тренер 
билан 
танишуви 

Асосий қисм 
Айланма беланчак
(карусел машқи) 
10 дақиқа 
А-4 формат 
қоғоз 
Маркер 
Тасаввур, 
фикр 
доираси кенглигини, 
мулоқотга киришиш 
ва 
биргаликда 
ишлашга ўргатиш 

Психокоррекцион машқ 
“ Бахтиёр дамлар машқи” 
“Мен 
ўзимни 
таҳлил 
қиламан” 
индивидуал 
машқи 
5 дақиқа 
5 дақиқа 
Сокин 
мусиқа 
Қуёш, булут 
ва 
ёмғир 
томчилари 
тасвирланган 
қоғоз 
Релаксация- бош мия, 
асаб 
тизимини 
тинчлантириш, 
ҳотиржамлик дамини 
ташкил этиш 
Машқни 
бажара 
туриб иштирокчилар 
ўз-ўзини 
ривожлантириш 
дастурини 
ишлаб 
чиқадилар 

“Сеҳрли стул машқи” 
10 дақиқа 
Рангли 
қоғозлар 
Қайчи 
Бахт 
ҳиссини 
шакллантириш, 
қадриятларни 
мустаҳкамлаш, ўзига 
ишонч 
ҳиссини 
уйғотиш 

Тренер маърузаси 
5 дақиқа 
Тақдимот 
Бахтли 
бўлишга 
интилишни 
пайдо 
қилиш 

Якунлаш 
5 дақиқа 
Копток 
Қайта алоқа. Олинган 
билимларни, 
тренингдан кутилган 
натижаларни 
умумлаштириш 
ва 
якунлаш 
 
 


14 
Вақти: 50 дақиқа 
 
Мақсад: Ҳаётдан қониқиш, қаноатланиш, тўкис ҳаёт, умрнинг бебаҳо неъмат 
эканлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам келажакка ишонч билан яшаш ҳиссини 
шакллантириш. 
 
Тренинг машғулотининг бориши: 
 
1. Кириш қисми 
 
Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар. 
Қоидалар:
- интизом 
- фаоллик 
- кўнгилли иштирок 
- бошқалар фикрини ҳурмат қилиш 
- ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш 
Кутувлар:
- яхши кайфият 
- қизиқарли ўйин 
- янги билимлар 
- янгиликлар
2. Асосий қисм.
 
“ Айланма беланчак”
 машқи. 
Мақсад: мавзу мохиятини очиб бериш, мавзуга аниқлик киритиш, билим, 
тасаввур, фикр доираси кенглигини аниқлаш, мулоқотга киришиш ва биргаликда 
ишлашга ўргатиш. 
Керакли жихозлар: А-4 форматдаги 4 та оқ қоғоз ва 4 хил фламастер. 
Ўтказиш тартиби?
Тренернинг бахт ҳақидаги сўзи. 
Синф ўқувчилари 4 та гуруҳга бўлиниб, 4 та стол атрофига доира шаклида 
ўтиради. Ҳар бир столга биттадан А-4 форматидаги оқ қоғоз ва биттадан фламастер 
берилади. Мавзу юзасидан 4 та савол 4 та гуруҳга тарқатилади, жавобларни 
қоғозларга ёзиб қўйишади. Бунда ҳар бир савол учун вақт ажратилади. Тренер “ 
стоп” деганда гуруҳлар ёзишдан тўхтаб, қоғозлар гуруҳлар ичида ўзаро алмашилади. 
Савол: 
1. 
Менимча бахт бу... 
2. 
Бахтли бўлиш учун инсон нима қилиш керак? 
3. 
Яқинларингизни бахтли қилиш учун нима қилиш керак? 
4. 
Бахтли инсонни қандай тасаввур қиласиз?
Машқ якунланганда ҳар тўртала саволга ҳар бир гуруҳнинг жавоби ёзиб 
бўлинади ва гуруҳлардан биттадан ўқувчи ўз гуруҳининг қоғозига ёзилган 
жавобларни ўқиб беради. 
 
 
 


15 
3. Психокорреқция 
 
“ Бахтиёр дамлар”
 машқи 
 
Мақсад: асаб тизимини тинчлантириш, тушкунликка тушган одамларни 
психологик қўллаб-қувватлаш. 
Ўтказиш тартиби: 
Сокин мусиқа қўйилади, иштирокчилар ўзларини бўш қўйиб, кўзларини юмган 
ҳолда тренер томонидан айтилган нарсаларни тасаввур қиладилар. 
Тренер сўзи: 
Ўзингизни бахтиёр, хурсанд ҳис этган дамни эсланг, ўшанда қаерда, кимлар 
билан эканлигингизни ёдга олинг, ҳозир ҳам ўзингизни худди ўша жойда деб 
тасаввур килинг. Сиз буни ёдга олдингиз ва ҳозир ҳам худди шундай нарсаларни 
хис этяпсиз, сиз ўша пайтдаги ҳолатингизни қандай атардингиз: 
шодлик, хурсандчилик, бемалоллик, беташвишлик, қувонч, бахт... 
Ўша бахтиёр дамларингиз ўтмишда қолган бўлиши мумкин, аммо ундаги 
хурсандчилик, кайфият доимо сиз билан қолади. Ўша пайтдаги туйғуларингизни 
хис қилган ҳолда ҳозирги ҳолатингизга қайтинг. 
Тренер сўзини тугатгач иштирокчилар кўзларини очадилар. Ҳоҳлаган ўқувчи 
ҳис қилган кайфият ҳақида гапириб бериши мумкин. 
“Мен ўзимни таҳлил қиламан”
индивидуал ишлаш 
 
Иштирокчиларга қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган қоғоз 
варақлари тарқатилади. 
Кўрсатма: Кўриб турганингиздек, Сизнинг қўлингизда қуёш, булут ва 
ёмғир томчилари тасвирланган варақлар. Ҳар бир инсоннинг ижобий ва салбий 
сифатлари мавжуд. Ижобий сифатлар бизга яшашга, мақсадга эришига, 
ривожланишга ёрдам берса, салбий сифатлар кўпинча ҳайтда тўсиқ, тўғаноқ 
бўлиб хизмат қилади. Келинг, қуёшнинг нурлари ичига ўзимизниг ижобий 
сияатларимизни ёзиб чиқамиз. Агар истасангиз, қуёшнинг ўртасига ўз 
автопортретингизни ҳам ифодалашингиз мумкин. 
Энди мана бу иккита булутда эса Сиз учун каатта тўсиқ бўлаётган, 
муваффақиятга, мақсадшга эришишингизда тўғаноқ бўлаётган иккита салбий 
сифатни ёзинг. Ёмғир томчиларига эса кундалик ҳаётингиздаги Сизга маъқул 
келмайдиган, Сиз камчилик деб ҳисоблайдиган сифатлар салбий сифатларни 
ёзинг. Балки улар Сизга яшаш учун унчалик ҳам ҳалақит бермаётганлдир? 
Ҳоҳлаган ўқувчи ўз ёзганларини ўқиб бериши мумкин.

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling