Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

Иштаҳанинг йўқолиши.
Тушкун инсонларнинг иштаҳалари йўқолади ва 
вазнлари ҳам камаяди. 
4. Уйқунинг бузилиши.
Уйқусизлик депрессиянинг умумий кўринишларидан бири. 
Жуда ҳам вақтли уйғониш ва яна қайта ухлай олмаслик бу ҳолатнинг энг ҳарактрели 
жиҳатидир. Яна бу ҳолатда дастлаб уйқуга кетишда қийинчилклар ёки тун давомида 
бир неча маротаба уйғониб кетишлари ҳам бўлиб туради. Баъзида эса бунинг акси 
ҳам бўлади, яъни ортиқча ухлашлари ҳам кўзатилади. Масалан, кунига 14 соат ёки 
ундан кўпроқ ухлашлари мумкин. 
5. Психомотор сусайиш ёки ҳаяжонланиш.
Депрессияни шахснинг ҳатти-
ҳаракатларидан ва жисмоний тоқатларидан яққол ўқиб олиш мумкин. Тушкунлик кўп 
толиқишдан ҳам вужудга келиши мумкин. Бу уларнинг ташқи кўринишларида ҳам 
намоён бўлади. Уларнинг гавдалари букчайган, ҳаракатлари секин бўлади. Имо-
ишоралар ҳам жуда кам миқдорда қўлланилади. Нутқлари паст, оқсоқ бўлади. Жавоб 
беришдан олдин ўзоқ тўхтам қиладилар. Баъзида эса умуман товушсиз, донг қотиб 
қолишади. Жуда кам ҳолларда бунинг акси бўлиши мумкин. Бу “ҳаяжонланиш 
депрессияси” деб аталади. Бундай кайфиятдаги одам ўзлуксиз ва нотинч ҳаракат 
қилади. Масалан, қўлларини сиқади, асабийлашади, шикоят қилади, нолийди ва 
хоказо. 


24 
6. Қувватнинг йўқолиши.
Депрессиядаги одамнинг суст мотиватсияси унинг 
қувват даражасининг камлиги билан боғлиқ. Ҳеч нарса қилмасалар ҳам улар 
ўзларида чарчоқ ҳис қиладилар. 
7. Гуноҳ ва қадрсизлик ҳиссиётларини туйиш.
Тушкун одамларни ҳаётнинг 
ўзигина чўчитмай балки улар ўз-ўзларини ҳам чўчитадилар. Улар ўзларидаги бир 
қанча хусусиятларни такомиллашмаган деб ўйлайдилар. Масалан, ақл-идрокда, 
жисмоний жозибада, соғлиқда, ижтимоий маҳоратларда ва бошқа соҳаларда ўзларида 
кўп камчиликлар кўрадилар. Уларнинг асосий шикоятлари ҳам йўқотишлар ҳақида, 
яъни севги, маблағ, предметлар ёки обрўдаги омадсизликлар ҳақида бўлади. Тушкун 
одамлар ўзларининг ҳозирги ёки ўтган омадсизликларини жуда бўрттириб 
юборишади. Улар ўзлари яратган муаммоларнинг исботи учун баҳона қидиришга 
ҳаракат қиладилар.
8. Тафаккурдаги қийинчиликлар.
Депрессия ҳолатида жисмоний жараёнлар каби 
ақлий жараёнлар ҳам пасаяди. Тушкун инсон иккиланишга мойил бўлиб қолади. 
Уларнинг кўпчилиги идрок қилишда, диққатни жамлашда ва хотирада сақлашдаги 
қийинчилклар бўлишини айтадилар. 
9. Ўз жонига қасд қилиш ёки ўлим ҳақида фикрларнинг даврий такрорланиб 
туриши. 
Уларнинг ҳиссий ҳолатларидан ҳам билишимиз мумкинки, кўп тушкун 
одамлар ўз жонига қасд қилиш ва ўлим ҳақида кўп ўйлайдилар. Улар ўлимни ҳозирги 
ҳолатларидан яхшироқ деб ҳисоблайдилар.
Маълумотларга кўра, баъзи ўта тушкун одамлар ўз жонларига қасд қилганлар. 
Хулоса қилиб айтганда, шахсдаги кайфият патологияси икки хил бўлади. Улар 
маньяк ва тушкунлик кайфиятидир. Уларнинг ўзи ҳам бир қанча қисмларга 
бўлинади. Бу ҳолатлар вақтинчалик бўлиб, маълум вақтдан сўнг нормал кайфиятга 
қайтишлари ёки аксинча бу ўзоқ давом этиб салбий оқибатларга олиб келувчи 
психодепрессионал ҳолатга дучор қилиши мумкин. Бу эса шахсда Аффектив ҳолатни 
келтириб чиқаради. 
Мисол учун, тонгда яхши кайфият билан турдингиз ва ҳамма буюмларингизни 
тартиблаб ишга ёки ўқишга йўл олдингиз. Лекин ярим йўлга етганингизда 
ҳамёнингизни унутиб қолдирганингизни билдингиз ва уйга қайтишга мажбур 
бўлдингиз. Бу сизда илк кайфият бузилишига олиб келди. Сўнг ишга кечикиб бориб 
раҳбарингиздан танбеҳ эшитдингиз. Кайфиятингиз бузилгани сабабли ушбу кун 
тартибига қўйилган режаларингизни бажарай олмадингиз. Бу сизни асаб бузилиши 
ҳолатига олиб келди. Уйга қайтишда эса машина янги олган кийимингизга лой 
сачратиб кетди ва ҳоказо. Шундай қилиб инсон бир ҳафта мобайнида турли хил 
кўнгилсизликларга дуч келиши мумкин. Бундай ҳолатлар шахс миясининг онгсизлик 
соҳасига йиғилиб боради ва инсонда турли хил асаб касалликларини келтириб 
чиқаради. 
Бундай пайтда шахсда кайфият патологияси вужудга келиши эҳтимоли бор. Унинг 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling