Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Матал: Қирол ўғлини уйланишини билиб қолади. У дарғазаб, оёқлари билан


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
Матал: Қирол ўғлини уйланишини билиб қолади. У дарғазаб, оёқлари билан 
ерни тепиб, қўлларини силкитиб, атрофдагиларга қичқирди. Унинг юзида 
дахшат, жахлининг чегараси йўқ . У ўз мулозимларига бақирган холда, 
савол беради: ” Нимага менга ўғлим улғайиб қолганини айтмадинглар?” 
Келинг, болаларимиз ёнимиздалигида, уларнинг ўсмир даврида келиб чиқадиган 
муаммоларни, қизиқишлари ва қадр-қимматлар тизими
қандай ўзгаришини
кўриб 
чиқиб, аниқлик кириб оламиз. 


26 
1. “АССОЦИАЦИЯ” МАШҚИ 
Ота-оналарга вазифа: “Ўсмир” сўзига ассоциация-сўзлар топинг. 
(ўжарлик, 
оғир 
ёш 
даври,таназзул,ўтиш 
даври, 
келишмовчилик, 
муаммолар,улғайиш) 
“ Замонавий ўсмир ёшли боланинг портрети” 
Ушбу ёшдаги энг қимматбаҳо эришилган психологик натижа - ўз ички дунёсини 
англаш. Бу ёш тана, ҳиссиёт, ўз ўрнини ва кийматини, ота-она ва тенгдошларига 
бўлган муносабатларнинг тез тез ўзгарувчанлиги. Бу келажакка интилиш даври
қайсики ўзига тортадиган ва безовта киладиган, стресслар ва чалкашликка тўла 
давр. Ўсмирнинг ҳар қайси муаммоли харакати ортида аниқ бир туртки туради. 
Шу ўринда бир турдаги хатти ҳаракат ҳар хил сабаб важлар орқали қўзғатилади. 
Масалан: 
тажаввузкор 
ҳаракат 
етакчиликка 
интилиш 
ёки 
хавотирланишнинг ошиши эвазига қўзғалган бўлиши мумкин. 
Шунинг учун, биринчи навбатда хатти ҳаракат сабабини аниқлаш зарур, 
шундагина ўсмир мулоқот қилишга киришади ва ўзининг салбий ҳаракатларини 
ўзгартиришга хохиш билдиради.
 
ЎСМИРЛАРНИНГ НАМОЙИШКОРОНА САЛБИЙ ХАТТИ ҲАРАКАТИНИ
ҚЎЗҒАТУВЧИ САБАБЛАР НИМАДА?
 
1.Ўсмирларга хамиша банд бўлган
катталарнинг эътибори етишмайди. Ўсмир 
тез-тез “нари тур, аралашма, жонга тегдинг, осилма” деган сўзларни эшитади. Оила 
уни қўллаб қувватламайди, меҳр, психологик қулайлик, муҳаббат билан 
таъминламаганлиги сабабли ўсмир тенгдошлари орасида хар хил йул билан бўлса 
хам етакчиликни қўлга киритишга интилади. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling