28
Боланинг ўрни
-бу болани оиладаги ўрнини тан олиш дегани.
Боланинг тан олиниши-
бу болада шахсий қадрига, ўзига ва ўз кучига ишонч
туйғуларининг сақланишидир. Ота-оналар фарзандини ҳар бир хаттоки,
энг кичик
ютуғи билан қутлайди, энг қийин хаётий дақиқаларда уни қўллаб-қувватлашади ва
далда беришади. Ўсмир ота-она унинг ҳар бир харакатини, хаттоки нотўғри
ҳаракатини тушунишни истаётганликларини сезиш керак. Шу
билан биргаликда
улар болага дўқ-пўписа қилишмайди, пайдо бўлган вазиятдан чиқишга ёрдам
беради.
Ота-она муҳаббати-
ўсмир ёшидан қаътий назар меҳр-муҳаббатга мухтож.
Бола уни бир кунда 4-5 марта қучоқлаб бағрига босишларини, ўпишларини
хохлайди. Ўсмир ёшда шахс шаклланади, ўз ўзини баҳолаш, ички дунёсини англаш
ва энг асосийси келажакни кўра олиш ва хаётий қадр-қимматнинг меъёрини
билишни лойиҳалаштирилади.
Тушунарлилик принципи
-бу ҳар дақиқада ҳамма ишларни ташлаб ўсмир
билан мулоқот қилишга куч, вақт ва имкон топа олиш. Қўл силташ, бандлигини важ
қилиб кўрсатиш, кейинга қолдириш мумкин эмас. Масъулиятлик ва шахсий
интизомни тарбиялаш-бу ўсмирда ўз сузлари ва хатти ҳаракати
учун масъулиятни
хис қилишни шакллантириш. (Босиқ ва етук шахс) Бу сифатлар тўғридан тўғри ота-
онанинг оиладаги хатти-ҳаракатларига боғлиқ ва уларни кундалик хаётида ишлатиш
қобилиятига боғлиқ.
Ота-она обрўси-
бу ота ва онанинг машақатли меҳнати. Бу энг аввал
ўсмирнинг ота онасига ҳақиқатни у қанчалик аччиқ бўлмасин,
гапириб беришини
исташи. Агарда ота-оналар уларга хаётни ҳато қилмай яшаб ўтиш мумкин
эмаслигини тушунтиришса, фарзандлар хам келажакда шундай холатларда ўзларини
вазиятдан келиб чиқиб, тўгри қарор қабул қилишни ўрганадилар,.
Биз ўсмирларнинг муаммоли хулқ моделларини кўриб чиқдик, бундай хулқнинг
сабабларини тахлил қилдик ва бу муаммоларнинг ечимини топдик.
(Кичик машқ)
Do'stlaringiz bilan baham: