31
Бундан ташқари уни шаклланган
кўникмалар ўзига жалб қилади - дадам чанғи
учишни билади, телевизор тузатишни, машина хайдашни билади,
онам расм чизади,
мазали пирог тайёрлайди, эртаклар айтиб беради...
Ташқи кўриниш-уни кўпроқ қизлар қадрлайдилар. Ота-оналарнинг хаёти,
одатлари, қарашлари болага, узоқ аҳлоқий суҳбатлардан кўра, кўпроқ таъсир
қилади. Ўсмирлар учун сизнинг даромадингиз ҳам қайсидир даражада мухимдир.
Агар сиз ушбу соҳада рақобатбардош бўлсангиз , катта бўлаётган
фарзандингиз
сизни ухшаш муаммони олдингизга қўйганда, торозининг иккинчи палласига
нимани қўйишни олдиндан ўйлаб кўринг.
4. Фарзандингиз кучли ва соғлом бўлишини истайсизми?
Асосийси - организмни жисмоний зўриқишлардан асраш, уларга бардош беришга
ўргатиш лозим бўлади, негаки улар нафақат мушакларни, балки барча хаётий
тизимларни ҳам машқ қилади.
Бу жуда катта ва тинимсиз меҳнат махсулидир, ва
тахминан юз йил аввал
буюк врач ва педагог П.Ф.Лесгафт айтганларидек: мехнат инсонга “мушаклар
қувончи хиссиёти” ни беради. Албатта жисмоний ва бошқа турдаги юкламалар
боланинг ёшига мос бўлиши зарур.
Ва нихоят фарзандингиз мустахкам соғлиқсиз бахт бўлмаслигини тушуниши
зарурдир.
5. Сиз фарзандингиз учун хафтасига қанча вақт ажратасиз?
Ижтимоий сўров натижаларига кўра аксарият ота-оналар ҳафтасига 1,5 соатдан
кўп бўлмаган вақтни болаларига ажратар экан. Бу қисқа вақт
ичида дилдан
суҳбатлашиш, театрга бориш, табиат қўйнида сайр қилиш, китоб ўқиш ва бошқа
ишлар ҳам бор.
Фарзандингиз дарсдан бўш вақтларда нима билан машғул бўлишини, нима
қилишини албатта ўйлаб кўринг. Спорт бўлимлари (мураббийлар билан ўзингиз
гаплашишни унитманг) бу вақтни
сарфлаш билан биргаликда, соғликни
мустаҳкамлашга ва кўникмаларни ривожлантиришга хам ёрдам беради. Болалар
ижодиёт
уйида тикишни, самолёт макетини йиғишни, шеьр ёзишни ўрганиш
мумкин. Бола касб танлаш ҳуқуқига эга бўлсин, аммо у вақтини бехуда ва зерикиш
билан ўтказмаслигини аниқ билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: