Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўтказиш техникаси
- Қўлланма
- “Коллаж” мавзулари қуйидагилар бўлиши мумкин
- Тахлил
- Ажратилган вақт
2 – МАШҚ “ШОДЛИК КОЛЛАЖИ”
Мақсад: оптимал ва эмоционал хаётий фаолликни, қизиқувчанликни ривожлантириш. Ажратилган вақт: 15 дақиқа Жиҳоз: альбом варағи, ручкалар, рангли қаламлар, елим, эски журнал варақлари. 29 Ўтказиш техникаси: рухшунос ота-оналар ўзларига ва фарзандларига қувонч келтирадиган нарсалардан, воқеа ва ходисалардан коллаж яратишни сўрайди. Коллаж мавзуларини белгилашни таклиф қилади. Қўлланма: ”Хурматли ота-оналар ҳар бирингизда альбом варағи бор, сиз ўз “Шодлик коллажини” яратишингиз керак. Сиз ручка билан ёзишингиз, қалам билан чизишингиз, эски журнал варақларидан қирқиб олиб ўз варағингизга хохлаган нарсани ёпиштиришингиз мумкин. “Коллаж” мавзулари қуйидагилар бўлиши мумкин-фарзандим хулқидаги менга ёқадиган жихатлар, биргаликда ва яхши уддалаётган ишлар, мен яхши кўрадиган буюмлар, фарзандимнинг яхши кўрган китоблари ва кинофильмлари, мультфильмлари, менинг фарзандимнинг орзулари. Тахлил: Топшириқни бажариш қийин бўлдими? Топшириқни бажариш жараёнидан қандай таасуротлар пайдо бўлди? 3-машқ “КЎНГИЛСИЗЛИКНИ ЕНГИБ ЎТАМИЗ!” Мақсад: шу каби нохуш вазиятларда фарзандлар билан муомила қилиш одоби ва уларга вазиятдан келиб чиқиб тўғри тушунчалар бериш. Ажратилган вақт: 15 дақиқа Жихоз: кургазмалар, уй-рузғор буюмлари расми. Тўсатдан содир бўладиган қандайдир бир кўнгилсиз ҳодиса олинади. Масалан, вазани синдириб юбориш, калит ёқолиб қолиши. Одатда бундай вазиятларда биз беихтиёр номақбул сўзларни ишлатамиз, аниқроқ айтганда сўкиб юборамиз. Бегоналарнинг олдида эса бундай сўзларимиз бизни ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин. Шунинг учун тўсатдан юз берадиган бундай ҳолатларга ижобий сўзларни ишлатган ҳолда муносабат билдиришимизни такрорлаб туриш керак. Масалан, «Боплади, кўрамиз энди нима бўларкин…», ёки «Бу глобал муаммо эмас-ку …», ёки «мана қандай фокус бўлди …». Иштирокчилар ўзлари бундай вариантларни ўйлаб топадилар. Албатта, сўзлар киноя билан, кесатиқли оҳангда, баъзан жаҳл билан янграши мумкин, лекин бу ерда боғлиқлик занжири бор: сўз – ҳаракат – ечим излаётган ҳолат – ижобий ёндошиш Энди сизга тавсиялар берилган эслатмалар тарқатиб берилади, улар сизга фарзандингиз билан мулоқот қилишда ёрдам беради. Бандларни кўриб чиқинг, агар саволлар пайдо бўлса мурожаат қилинг. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling