27
3.Ота-она билан рухий-психологик яқинликнинг мавжуд эмаслиги
ўсмирни уйдан ховлига қувади, бошқа ўсмир болалар ва катталар билан мулоқот
излашга мажбур қилади.
Ота-оналар
тушуниши лозим, бола нафақат маҳсус машғулотлар жараёнида
тарбияланади, балки оилавий хаёт тизими, маънавий, психологик,
ижтимоий мухит
ҳукм сураётган, ота-она ва болалар ўзаро муносабатлар тизими хам усмирнинг
характери шаклланишида устунлик қилади.
Бу ерда ҳамма нарса ахамиятли: ота билан она сухбати, атрофдагилар ҳақида
нама деганлари,
иши ва хамкасблари, қариндошлар ва танишлар ҳақида, уйдаги
тартибни сақлаш, ўз мажбуриятларига қандай муносабат билдириши ва
хоказолардан иборат.
Ота-оналарнинг ўсмир билан мулоқот жараёнидаги айрим ибораларни кўриб
чиқсак, уларни аксарият холатда сухбатда ишлатиладиган
иборалар билан
таққосласак.
Қандай гаплашмоқ лозим:
“Сен ўқишинг керак!” - “Мен ишонаманки, сен яхши ўқий оласан”, “Сен келажак
хақида ўйлашинг керак”- “Қизик, қандай инсон бўлиб етишмоқчисан?”, “Қандай
касбни танлашни режалаштираябсан?”, “Сен катталарни хурмат қилишинг керак!”-
“Билсанг агар, катталарга хурмат-инсон умумий маданиятининг бир бўлаги”,“Сен
ўқитувчиларга ва ота-оналарга қулоқ солишинг керак”- “Албатта, сен ўз фикринга
эга бўлишинг мумкин, аммо катталар фикрига қулоқ солиш ҳам
фойдадан холи
эмас”, “Сен ёлғончисан!”-“Сен яна ёлғон гапираяпсан!”, “Афсуски мен яна ёлғон
тинглашга мажбурман”, “Мени алдаганларни ёқтирмайман”, “Бошқа бундай
қилмасликка харакат қил”.
Ўсмир ёшдаги боланинг ота-онаси билан мулоқот қилишни хохлаши учун шуни
билиш керак-ки, ота-онанинг фарзандлари билан мулоқоти асосида 6 та
принцип
мавжуд бўлиб, уларни рецепт кўринишда ёзиб олиш мумкин. Ота-она тарбиясининг
асосий рецептларни тахлил қилиб қуйидаги тушунчага эга буласиз,
энг кескин
Do'stlaringiz bilan baham: