Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

8. Бемулоҳаза хулқ-атвор.
Жуда кўтаринки кайфият ва ўзларига нисбатан 
юқори юқори ишонч, кўпинча, уларни бемулоҳаза ёки ўйламасдан ҳаракат қилишга 
ундайди. Масалан, эътиборсиз машина ҳайдаш, бефойда нарсаларга пулни сарфлаш. 
Улар бошқаларнинг қизиқишларига қараганда ўзларининг қизиқишларини устун 
қўядилар. Жамоат жойларида баланд овозда гапирадилар, бақирадилар, ярим тунда 
бошқаларни безовта қиладилар
Кайфиятдаги тушкунлик ҳолатлари маньяк ҳолатларга қараганда анча силлиқ ва 
сокин кўринишга эга. Баъзи психологик жароҳатлар шахсни тушкунликка бирдан 
шўнғишига олиб келади. Ҳуруж аста-секин бошланиб бир неча ҳафта ёки бир неча ой 
давом этади. Тушкунлик ҳолати ўзоқ давом этади ва бошлангани каби секин 
якунланади. Маньяк ҳолатлар каби тушкунлик ҳолатларида ҳам шахс фақат 
кайфиятида эмас, балки мотивацияларида, ўйлашларида ва жисмоний функсияларида 
ҳам ўзгаришларга йўлиқади.
 
Тушкунлик ҳолатлари қуйидагилардан иборат: 
1. Тушкун кайфият.
Деярли барча тушкун одамлар ўзларининг ҳафаликларини 
ёки бахтсизликларини мулойим меланхоликдан тўлиқ умидсизликкача боғлайдилар. 
Бу уларда ёлғизлик ёки оддий зерикиш тарзида намоён бўлиши мумкин. Бироз ёки 
ўртача тушкунликдаги одамларнинг нутқида йиғламсираган оҳанг бўлади. Уларнинг 
сўзларига қараганда, улар ўзларини йиғлаётгандай ҳис қиладилар, лекин йиғлай 
олмайдилар. Чуқур тушкунликдаги одамлар эса ўзларининг ҳолатларини ўзгармас 
деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларига ёрдам беролмайдилар ва бошқаларнинг ҳам уларга 
ёрдам бериши жуда мушкулдай туюлади. Бундай фикрлаш ожизлик ва умидсизлик 
синдроми сифатида ҳарактерланади. 
2. Кундалик фаолиятларга нисбатан қизиқиш ва завқнинг йўқолиши.
Депрессия 
ҳолатининг асосий хусусияти бу – суст мотивациядир. Масалан, ишлаш, болаларга 
қараш, дўстлар билан суҳбатлашиш, киноларга бориш – буларнинг барчаси 
арзимайдиган, маъносиз нарсадай туюлади. Фаолиятлардан қониқмасликнинг 
вужудга келишига ҳаракатларнинг секин ривожи билан боғлиқдир. Масалан, ётиб 
телевизор кўриш, журнал ўқиш ва хоказо. 
3. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling