Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
3.
Тренер маърузаси. Қадриятлар моддий ва маънавий қадрият турларига бўлинади. Мукаддас китоблар, буюк алломаларнинг ёзиб қолдирган асарлари, қадимги бинолар, мадраса ва масжидлар- булар моддий қадриятлар, турли анъаналар, нарсалар эса- маънавий қадриятлар ҳисобланади. Қадриятларнинг асосини мақсад ташкил қилади. Қандай мақсадлар бор? ( ўқувчиларга савол) Шахсий ва ижтимоий мақсадлар бор. Шахсий мақсадларнинг амалга ошиш муддати 1-5 йилгача бўлса, ижтимоий мақсадлар эса 10-20 йил давомида амалга ошади. Демак, инсон биринчи ўринга ўзининг шахсий мақсадини эмас, балки ижтимоий мақсадни қўйиб яшаши кераклигини ўқувчига мисоллар орқали тушунтириш керак. Мисол: ўқувчи ўз олдига мактабни битириб олийгоҳга киришни мақсад қилиб қўйди. Агар олийгоҳга ўқишга кира олмасам хам яхши ҳунар эгаллаб , ишлаб отамга машина олиб бераман, уларни қўллаб-қувватлайман, маҳалламга фойдам тегадиган одам бўламан деган мақсадларни кўзласа, атрофдагиларга нафи тегишидан бахт хиссини туйиб, ҳаётдан завқланиб яшашни ўрганади. ИБРАТЛИ ХИКОЯ Бир куни бир эшак қудуқга тушиб кетди ва одамларни ёрдамга чақириш учун бор овози билан ҳанграй бошлади. Уни овозини эшитган хўжайини югуриб келди ва уни қудуқдан чиқариб олиш учун қўлидан келганини қилди. Эшакни қудуқдан чиқариб олишни иложи йўқлигини билгач, хўжайин шундай фикр қилди: 21 «Эшагим анча қариб қолди, яқин орада кетиб қолиши аниқ, ўзи шу сиз хам ёшроқ ва бақувватроқ эшак олмоқчи бўлиб юргандим, қолаверса бу қудуқ ҳам анча қуриб қолди, уни анчадан бери кўмиб юбориб янги қудуқ қазимоқчи бўлиб юргандим. Нега энди битта ўқ билан икки қуённи урмайин, бирдан эшак ва қудуқни кўмиб қўя қоламан». Кўп ўйлаб ўтирмасдан қўшниларини ёрдамга чақириб, кетмон-куракларини олиб қудуқни тупроқ билан тўлдира бошлашди. Нима бўлаётганини билган эшак, овози борича ҳанграй бошлади. Лекин одамлар унинг ҳанграшига эътибор бермасдан, қудуқга тупроқ ташлашда давом этишарди. Бир маҳал эшак жим бўлиб қолди. Қачонки хўжайин қудуқга қараганда ажойиб бир манзарани кўрди. Эшак ўзининг устига тушган тупроқни бир силкиниб, тушириб юбориб, оёқлари остига оларди. Бироз вақт ўтгандан кейин эшак барчани ҳайратда қолдириб, тупроқларни оёқлари билан тепкилаб-тепкилаб юқорига кўтарилиб, қудуқдан чиқиб олган эди! Балки сизнинг ҳаётингизда ҳам қийинчиликлар, нохушликлар бўлгандир ва бу келажакда сизга янгидан янги яхшиликлар келтирар. Ҳар қачон сизни кўмишмоқчи бўлиб устингизга тупроқ ташласалар, сиз елқангизга ташланган тупроқни бир силкиб ташлаб ва мана шу тупроқга шукр қилган ҳолатда юқорига кўтарилаверинг.… Мана шундай қилиб секин-секин энг чуқур қудуқ остидан юқорига чиқа олиш мумкин. Ҳар қандай муаммо сизга отилган тошдир. Мана шу тошлар ёрдамида сиз юқори даражаларга кўтарилиб борасиз. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling